Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимова Мухлиса Хасановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бойитиш фабрикалари чиқинди сақлагич тўғонлари устуворлигини маркшейдерлик-геодезик инновацион технологиялар асосида прогноз баҳолаш», 04.00.09 – Маркшейдерия (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1077.
Илмий раҳбар: Саййидқосимов Саййиджаббор Саййидқосим уғли, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ҳузуридаги DSc.22/30.12.2019.Т.98.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Низаметдинов Фарит Камалович, техника фанлари доктори, профессор; Мамажанов Мадридбек Мамажанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «O’zGEORANGMETLITI» МЧЖ. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суюқ чиқинди омборидан фойдаланишни хафвсизлигини ошириш мақсадида улардаги тўсувчи тўғонлар устуворлигини маркшейдерлик-геодезик мониторинг негизида априор прогнозлаш ва глобал навигацион технологияларни қўллаш орқали маркшейдерлик инструментал кузатишлар олиб бориш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МБФ суюқ чиқинди сақловчи омбори тўғонининг муҳандислик-геологик ва муҳандислик-технологик омилларини ҳисобга олган ҳолда, тоғсимон рельефли ҳудуд ва фаол сейсмик зонадаги ҳолатини маркшейдерлик инструментал кузатишларни олиб боришнинг комплекс усуллари ишлаб чиқилган;
глобал-навигацион технологиялардан фойдаланиб суюқ чиқинди омбори тўғонлари ёнбағирларининг устуворлик ҳолатини маркшейдерлик- геодезик мониторингини олиб боришнинг комплекс тизими ишлаб чиқилган;
чекли унсурлар усулидан фойдаланиб ялпи муҳит механикаси назарияси негизида суюқ чиқинди омбори тўғонининг энг баланд қиялиги кучланиш-деформацияланиш ҳолати (тўғон баландлиги 64 м, унинг горизонтал қўйилмаси 360 м) аниқланган;
суюқ чиқинди омбори тўғони танасида содир бўлаётган геомеханик жараёнларнинг математик модели ишлаб чиқилган ва унинг негизида суюқ чиқинди омбори тўғонининг устувор чекли баландлиги (72 м), ҳамда вертикал чўкиши априор аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Глобал-навигацион технологияларни қўллаган ҳолда маркшейдерлик инструментал кузатувларни ўтказиш методикасини такомиллаштириш ва суюқ чиқинди омбори тўғонларидан фойдаланишда хавфсизликни ошириш ва уларнинг ҳолатини прогноз қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суюқ чиқинди омбори тўғонларидаги деформацион жараёнларни назорат қилиш бўйича юқори аниқликдаги оптик-электрон асбоблар воситасида тўғонларнинг устуворлик ҳолатини баҳолаш учун кузатув тўхтамининг лойиҳаси ишлаб чиқилган методика Олмалиқ кон-металлургия комбинати Мис бойитиш фабрикасининг суюқ чиқинди омборида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 26 январдаги АС-0067-сон маълумотномаси). Натижада, тўғон танасида содир бўладиган деформацион жараёнларни прогноз қилишнинг ишончлилигини ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган методика суюқ чиқинди омбори тўғонларининг устуворлик ҳолатини прогнозлаш бўйича махсус кузатувлар ўтказиш ва тўғон танасида содир бўладиган хавфли деформацияларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш МБФ маркшейдерлик хизмати амалиётида жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 26 январдаги АС-0067-сон маълумотномаси). Натижада, суюқ чиқинди омбори тўғонларидан фойдаланишда саноат хавфсизлигини инновацион маркшейдерлик таъминлаш ва тўғоннинг устуворлик ҳолатини априор прогнозлаш ва баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish