Sayt test rejimida ishlamoqda

Умуров Феруз Фахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пиллачилик корхоналари оқова сувларини тозалашнинг кимёвий усулини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т2439.
Илмий раҳбар: Амонов Мухтар Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Султонов Баходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор; Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пиллачилик корхоналарида ҳосил бўладиган оқова сувларни тозалашнинг комбинацион кимёвий усулини яратиш ва экологик самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ипак матосига гул босишда ҳосил бўладиган оқова сувларни тозалаш учун минерал коагулянт-сорбент-флокулянт системасининг оптимал таркиби ишлаб чиқилган; 
адсорбент, коагулянт ва флокулянтларни қўллашга асосланган комбинацияланган усул ишлаб чиқилиб, бу усул ёрдамида оқова сувларни тозалаш асослари яратилган; 
минерал коагулянт ва сорбентлар биргаликда қўлланилганда ҳамда оқова сувларни тозалашда сорбент заррачаларининг мақбул ўлчами аниқланган;
бентонит, каолин, алюминий сульфат, темир (III) хлорид ва полиакриламид асосидаги “сорбент – коагулянт – флокулянт” системаси асосида пиллачилик корхоналари оқова сувларини тозалаш теxнологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пиллачилик корхоналари оқова сувларини “сорбент-коагулянт-флокулянт” системаси асосида тозалаш теxнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бентонит, каолин, алюминий сульфат, темир (III) хлорид ва полиакриламид асосида ишлаб чиқилган таркиблар “BBS klaster” МЧЖда оқова сувларни тозашда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 12 майдаги 03-02/8-332-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувлар таркибидаги бўёвчи моддалар ва муаллақ заррачалар миқдорларини мос равишда 11,6 мг/л дан 0,4 мг/л гача ва 350 мг/л дан 16,5 мг/л гача камайтириш имконини берган;
пиллачилик корхоналари оқова сувларини тозалашнинг кимёвий усули асосида ишлаб чиқилган тозалаш технологияси пардозлаш фабрикаларида қайта ишлатиш учун яроқли сув олишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 12 майдаги 03-02/8-332-сон маълумотномаси). Натижада, пиллачилик корхоналарининг оқова сувларини 97% гача самарали тозалаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish