Sayt test rejimida ishlamoqda

Мехмонов Мақсуд Раббоноқул ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Портлаш энергияси параметрларини бошқариш ёрдамида тоғ жинслари массивини майдалаш сифатининг яхшиланишини илмий асослаш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/T2188.
Илмий раҳбар: Заиров Шерзод Шарипович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.T.06.02.
Расмий оппонентлар: Алиқулов Шуҳрат Шарофович, техника фанлари доктори, доцент; Махмудов Дилмурод Рахматжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турбулизатор конструкциясидан фойдаланишни, портлаш юкламасини ишга солиш йўналиши ва такрорланиши ҳамда доимийлигини назорат қилиб туришни ўз ичига олувчи портлаш энергиясининг параметрларини бошқариш бўйича технологик ечимларни ишлаб чиқиш ва илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғ жинслари массивига портловчи таъсир параметрларининг ўзгаришини таҳлил қилиш имконини берадиган портловчи модда энергиясининг скважина узунлиги бўйлаб зарядларни портлаш таъсирининг ҳажмли математик модели ишлаб чиқилган;
заряд узунлиги бўйлаб портловчи модда энергиясини керакли жойга йўналтирилиб, қайта тақсимланиши эвазига массивдаги тоғ жинсларига портлаш таъсирининг даражасини ўзгаришига боғлиқлиги аниқланган ва «турбо портлатиш» эффектидан фойдаланган ҳолда портловчи модда энергиясини скважинадаги заряд узунлиги бўйлаб қайта тақсимланишининг математик модели ишлаб чиқилган;
портловчи модда зарядида турбулизатор конструкциясидан фойдаланишда яъни турбулизаторни айланиш радиусига боғлиқ равишда детонация тўлқинларини айланиш частоталари турбулизатор конструкцияси бўйлаб ўтгандан сўнг, скважиналарни кўндаланг кесим юзаси ва дастлабки портловчи модда детонация тезлиги портловчи скважина деворларига механик кучланишни ўзгариши аниқланган; 
тоғ жинслари массивида радиал дарзликларнинг зоналарини ўзгариши ва тоғ жинсларини майдаланиш радиусини боғлиқлиги тоғ жинсларини физик механик хусусиятларига, эмульсияли портловчи моддаларни энергетик тавсифларини аниқловчи параметрларига ҳамда портлатиладиган блокни ўлчамларига боғлиқ равишда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Портлаш энергияси параметрларини бошқариш орқали тоғ жинслари массивини майдалаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
скважинали зарядларда турбулизатор конструкциясидан фойдаланишда кон массивининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини тадқиқ қилиш методикаси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Қалмоқир конида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 10 февралдаги ХА-001175-сон маълумотномаси). Натижада, радиал дарзликларнинг зоналари ўлчамлари ва тоғ жинсларини майдалаш радиусини аниқлаш имконини берган;
турбулизатор конструкциясидан фойдаланиш билан портлаш ёрдамида тоғ жинслари массивини майдалаш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Қалмоқир конида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 10 февралдаги ХА-001175-сон маълумотномаси). Натижада, детонация маҳсулотларининг энергия узатиш механизмини ўзгартириш ва майдалаш жараёни вақтини узайтириш орқали иккиламчи майдалаш харажатларини камайтириш, экскаваторларнинг иш қуввати ва тоғ-кон ишларининг хавфсизлигини ошириш имконини берган;
портлатиш блокида ПМ скважинали зарядларини қўзғатиш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Қалмоқир конида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 10 февралдаги ХА-001175-сон маълумотномаси). Натижада, тоғ жинсларини юқори даражада майдалаш, поғона остининг нормал майдаланиш, тоғ жинсларининг парчаланиш параметрларини тартибга солиш ва портлашнинг муҳандислик иншоотларига зарарли сейсмик таъсирини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish