Sayt test rejimida ishlamoqda

Карабазов Сардорбек Абдумажитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилишда топогеодезик ва картографик маълумотлар билан таъминлашни такомиллаштириш”, 11.00.06-“Геодезия.Картография” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2019.4. PhD/Т1495
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Абдуллаев Тулқин Мансурович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги 
DSc. 03/30.12.2021.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Авезбаев Саъдулла Авезбаевич – профессор, иқтисодиёт фанлари доктори; Жўрақулов Дониёр Очилович – профессор, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот – Тошкент архитектура қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Давлат чегарасини белгилаш ва аниқлашда топогеодезик ҳамда картографик маълумотлар билан  таъминлашни такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
делимитация ва демаркация ишларини картографик-геодезик таъминлаш усуллари географик ахборот тизимлари асосида такомиллаштирилган;
демаркацияни топографик геодезик ўлчаш усуллари глобал жойлашишини аниқлаш тизими асосида такомиллаштирилган; 
делимитация карталарини биринчи (0 %), иккинчи (1-50% гача) ва учинчи (51-100%) жой элементларни ўзгариши асосида муҳимлик даражаларга ажратилиши асосланган;
текисликдаги ерлар учун 1: 10 000, 1:25 000 ва тоғли ҳудудлар бўйича 1:100 000 масштабли демаркация караталари “Panorama” ва ArcGIS, дастурларига асосан яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат чегарасини демаркация қилишда топогеодезик ва картографик маълумотлар билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Давлат чегарасини аниқлаш ва белгилашда PrinCe i90 GPS ёрдамида координата қийматларини аниқлаш ҳамда делимитация ва демаркация қилишда электрон рақамли топогеодезик ва картографик маълумотлар Марказий аэрогеодезия давлат корхонасига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитасининг 2020 йил 15 сентябрдаги 03-02-8039-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот объектида давлат чегарасини аниқлашда 30 та геодезия пунктлар яратилган ҳамда демаркация рақамли карталарини яратишда фойдаланиш самарадорлигини оширишга имкон берган; 
“Panorama”, ArcGIS дастурларида давлат чегарасини  делимитация ва демаркация қилишда топогеодезик ҳамда картографик маълумотлар билан таъминлаш методикаси асосида яратилган демаркация электрон рақамли карталарини яратиш усуллари Марказий аэрогеодезия давлат корхонасига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитасининг 2020 йил15 сентябрдаги 03-02-8039-сон маълумотномаси). Натижада, давлат чегарасини аниқлаш ва белгилашда юқори аниқликга эришиш таъминланган;
демаркация электрон карталарини яратишни инобатга олган ҳолда қўшни давлатлар билан бўлиб ўтадиган давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилишда янги электрон демаркация карталар Марказий аэрогеодезия давлат корхонасига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитасининг 2020 йил 15 сентаябрдаги 03-02-8039-сон маълумотномаси). Натижада, демаркация ишларини олиб боришда рақамли 1:10 000 ва 1:25 000 масштабли  демаркация карталарни яратиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish