Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмухамедов Фозил Адиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали дакриоцистит билан кечувчи бурун ва бурун ён бўшлиқлари сурункали касалликларининг жаррохлик даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.04–Оторинларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Tib.1038.
Илмий раҳбар: Хушвакова Нилуфар Журакуловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Константин Григорьевич Добрецов, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия), Шамсиев Джахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Вена тиббиёт университети. (Австрия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали дакриоцистит билан кечувчи бурун ва бурун ён бўшлиқлари сурункали касалликларининг жаррохлик даволаш усулларини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўз ёш канали ва риноген сохаларини 3Д форматдаги МСКТ си ёрдамида олинган анатомо-функционал ўзгаришлар сурункали дакриоциститнинг ривожланиши ва қайталанишида хавф омиллари эканлиги исботланган; 
СДЦ билан касалланган беморларда симултан ЭЭДЦР жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун ишлаб чиқилган усул самарадорлиги ташқи ДЦР дан афзаллиги бўйича қолишмаслиги исботланган;
СДЦ билан касалланган беморларда симултан ЭЭДЦР жарроҳлик амалиётидан сунг жароҳат юзалари ёпилиб қолишини олдини олиш мақсадида Спонгостан гемостатик ёстиқчани қулланиши самарадорлиги исботланган;
СДЦ касаллиги бурун ва бурун ён бушлиқлари яллиғланишлари билан биргаликда кечиши  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Офталмологияда сурункали дакриоцистит билан кечувчи бурун ва бурун ён бўшлиқлари сурункали касалликларининг жаррохлик даволаш усулларини такомиллаштиришни самарадорлигини бахолашнинг илмий натижалари асосида:
кўз ёш канали сурункали касалликлари учун таклиф қилинган текшириш усуллари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Сурункали дакриоцистит билан бирга кечувчи бурун ва бурун ён бўшлиғи сурункали касалликларини компютер томографик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11-июндаги 8н-р/475 сон маълумотномаси). Мазкур тавсияномада таклиф этилган текшириш усуллари жарроҳлик муолажаси ва унинг функционал натижаларининг самарадорлигини танлаш учун кўз ёши халтачасини ва бурун бўшлиғини компютер томографиясини ўрганиш таҳлили офталмологияда даволаниш муддатини қисқартиришга ва касалликни қайталаниши сонини камайтириш имконини берган; 
даволашнинг эндоназал эндоскопик дакриоцисториностомиянинг таклиф этилаётган модификатсияси энг кам шикаст етказувчи даво усули ҳисобланади ва сурункали дакриосистит ташхисли беморларни даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Бурун ичи ва кўз ёш халтасида бир вақтни ўзида олиб бориладиган жаррохлик амалиётини клиник жихатларини асослаш.” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11-июндаги 8н-р/476 сон маълумотномаси). Мазкур тавсияномада бурун бўшлиғи, БЁБ ва кўз ёш чиқарувчи йўлларда бир босқичда бажарилувчи жаррохлик амалларини яъни эндоназал эндоскопик дакриоцисториностомиянинг таклиф этилаётган модификатсияси энг кам шикаст етказувчи даво усули ҳисобланади ва сурункали дакриосистит ташхисли беморларни даволашнинг оптимал клиник натижаларига эришишга имкон берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish