Sayt test rejimida ishlamoqda

Панцулая Виталий Георгиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Милкни индивидуал шакллантирувчисини дентал имплантатларга дархол ва кечиктирилган юклама билан қўллашнинг клиник ва функционал тамойиллари», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib777.
Илмий раҳбар: Ризаева Севара Миргуламовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Нуриева Наталья Сергеевна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Хабилов Нигмон Лукмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Войно-Ясиницкого номидаги Красноярск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: стоматология амалиётида дентал имплантатларга дарҳол ва кечиктирилган юклама бериб индивидуал милк шакллантирувчисини қўллашни клиник-функционал тадқиқ қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Милкнми индивидуал шакллантириш билан қилинган дархол имплантация, анъанавий ва индивидуал кечиккан милкни шакллантиришга қараганда имплантат барқарорлиги ва остеоинтеграциясининг юқори курсаткичларга эришилиши исботланган”
илк маротаба  денситометрия ёрдамида учинчи гурух беморларда, “милкни индивидуал дарҳол шакллантириш” усули қўллаш шарти билан,имплантациядан кейин суякм тўқималарининг аҳамиятсиз йўқолиши  исботланган;
солиштирма рақамли волюмометрияда олинган маълумотларни қиёсий таҳлиллар асосида зарур герметик тузилмани яратиш, периимплантитнинг олдини олиш ва юқори эстетик самарага эришиш учун милк шакллантирувчисига нисбатан милк қўндоғининг оптимал ўлчамлари  аниқланган; 
периимплант зонанинг юмшоқ тўқималарини дарҳол ва кечиктирилган шакллантиришга кўрсатмаларни аниқлаш учун объектив восита сифатида имплантат остеоинтеграциясининг прогноз берувчи  маълумотларга асосан концептуал модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Имплант зона атрофида юмшоқ тўқимани индивидуал шакллантириш усулини ишлаб чиқишга қаратилган илмий натижалар асосида:
периимплант зонада юмшоқ тўқималарнинг индвидуал милк шакллантирувчиси билан тиклаш илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Ортопедик тиклаш учун дентал имплантатлар атрофида юмшоқ тўқималарни шакллантириш ва тайёрлаш” услубий тавсиянома тасдикланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 январдаги 8н-р/2-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юмшоқ тўқималар регенерациясини ошириш ва имплантат-милк чегарасида тўсиқ функциясини сақлаш, шу тариқа жароҳат ўрни битиши муддатларини 2 баравар қисқартириш имконини берган.
милкнинг шаклланиши жараёнида шакллантирувчиси турларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чикилган “Милкни дарҳол шакллантириш ва эстетик аҳамиятли зонада имплантатларга дарҳол юклама бериш” услубий тавсиянома тасдмикланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 январдаги  8н-р/3-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома милкнинг шаклланиши жараёнида милк юмшоқ тўқималарининг тез битишига эришиш ва периимплантит юзага келиши хавфини камайтириш имконини берган.
индивидуал композит милк шакллантирувчиси муаллифлик конструкцияси самарадорлигини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган методикалар амалий соғлиқни сақлашга, шу жумладан Тошкент шаҳридаги "Crystal Dental light" стоматология клиникаси, Москвадаги “Синикон” ва “Элит Дент” МЧЖ ҳамда Бухородаги «Хирург-орто-терапия» стоматология клиникаси фаолиятига татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 октябрдаги  08-09/15007-сон маълумотномаси). Татбиқ этиш натижалари имплантациядан кейин периимплант зонада юмшоқ тўқималарнинг битиши муддатларини икки баравар қисқартириш ва периимплантит юзага келиши хавфини камайтириш имконини берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish