Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахадиров Алишер Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Лизинг муомалалари ҳисоби ва аудитини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt915.
Илмий раҳбар: Тўраев Абдураҳим Нортожиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қўзиев Ислом Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лизинг корхоналарида лизинг муомалалари ҳисоби ва аудитини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лизингга берувчи корхоналарнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган ҳисоб сиёсатига 4891-“Лизинг муомалалари бўйича дебиторлик қарз”, 2991-“Лизингга олинган товарлар” ва 4391-“Лизинг муомалалари бўйича берилган аванслар” номли синтетик счётларни киритиш орқали лизинг муомалаларини ҳисобга олиш таклиф этилган;
лизинг корхоналарининг ҳисоб сиёсатидаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010 - “Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум” ва 020 – “Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларнинг таннархи” сатрларига “Фоизли даромадлар” ва “Фоизли харажатлар” сатрлар киритиш таклиф этилган;
лизингга олувчи корхоналарда 0310-“Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар” счётидаги лизинг объектларини турлари бўйича 0100-“Асосий воситалар” синтетик счёти таркибидаги аналитик счётларда акс эттириш таклиф этилган;
лизинг корхоналари учун молиявий кўрсаткичлар бўйича аудит ўтказиш муддати, текширув харажатлари ва рискларни баҳолашнинг муҳимлилик даражаси меъёрини аниқлаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лизинг муомалалари ҳисоби ва аудитини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
лизинг берувчи корхоналарнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган ҳисоб сиёсатига 4891-«Лизинг муомалалари бўйича дебиторлик қарз», 2991-«Лизингга олинган товарлар» ва 4391-«Лизинг муомалалари бўйича берилган аванслар» номли синтетик счётларни киритиш орқали лизинг муомалаларини ҳисобга олиш таклифи  «UzbekLeasing International А.О.» АЖ  бош директорининг 2021 йил 27 декабрдаги 248-сонли буйруғига асосан жорий этилган. («UzbekLeasing International А.О.» АЖнинг 2021 йил 30 декабрдаги 2113-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши лизинг берувчи корхоналарда лизинг асосида берилган асосий воситалар бўйича лизинг муомалаларини дебиторлик қарзи молиявий ҳисоботларда тўлиқ ва ишончлилигини оширишга эришилган;
лизинг корхоналарининг ҳисоб сиёсатидаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010 - “Маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум” ва 020 – “Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларнинг таннархи” сатрларига “Фоизли даромадлар” ва “Фоизли харажатлар” сатрлар киритиш таклифи «UzbekLeasing International А.О.» АЖ бош директорининг 2021 йил 28 декабрдаги 251-сонли буйруғига асосан ташкил этилган («UzbekLeasing International А.О.» АЖнинг 2021 йил 30 декабрдаги 2113-сон маълумотномаси), Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши лизинг корхоналарида лизинг бўйича фойда ва зарарларни аниқ ва тўғри кўрсатиб берилишини таъминлашга эришилган;
лизингга олувчи корхоналарда 0310-“Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар” счётидаги лизинг объектларини турлари бўйича 0100-“Асосий воситалар” синтетик счёти таркибидаги аналитик счётларда акс эттириш таклифи «EUROASIA INSURANCE» АЖ бош директорининг 2022 йил 12 январдаги 37-сонли буйруғига асосан ташкил этилган («EUROASIA INSURANCE» АЖнинг 2022 йил 17 январдаги 88/1-сон маълумотномаси), Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши лизингга олувчи корхоналарда лизинг объектларини ишчи счётлар режасидаги асосий воситаларни турлари бўйича ҳисоби ва эскиришини кўрсатиб берилишини таъминлашга эришилган;
лизинг корхоналарида аудит ўтказиш муддати, текширув харажатлари ва рискларни баҳолашда аудитнинг муҳимлилик даражасини аниқлаш меъёри таклифи амалиётда фойдаланиш учун Ўзбекистон аудиторлар палатаси томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2022 йил 3 февралдаги 4-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши лизинг корхоналарида лизинг корхоналарида аудит ўтказиш муддати, текширув харажатларини камайишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish