Sayt test rejimida ishlamoqda

Эралиев Аъзам Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатлари», 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Yu233.
Илмий маслаҳатчи: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Dsc 32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Турғунов Ойбек Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Хожиев Эркин Туйғунович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар органлари ташкилий бўлинмалари ходимларига ўз хизмат фаолиятлари билан боғлиқ бўлмаган вазифа ва функциялар юклатилишига йўл қўйилмаслиги, ташкилий бошқарма (бўлинма) юридик хизмати мавжуд бўлмаган Ички ишлар вазирлиги бош бошқарма, бошқарма, мустақил бўлим ва муассасаларда қонунчилик тарғиботи учун ушбу органлар бошлиқларининг ўринбосарларидан бири масъул ҳисобланишини белгилаш зарурлиги асослаб берилган;
ҳудудий ички ишлар органларининг фаолиятини ҳар уч йилда камида бир маротаба инспекторлик текширувидан ўтказиш, инспекторлик текширувидан сўнг бир йил ичида ички ишлар органлари фаолиятини назорат текширувидан ўтказиш тартибини жорий этиш зарурлиги асослаб берилган;
ички ишлар вазирлиги тизимида аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартибини белгилаш зарурлиги асослаб берилган;
ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонларини, шунингдек, уларни фаолияти натижадорлигига қараб рағбатлантириш тартибини белгилаш зарурлиги асослаб берилган;
ҳудудий ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятини баҳолаш тартибини жорий этиш зарурлиги асослаб берилган;
ички ишлар органлари ходимларига қўйилган талабларни қонунда аниқ белгилаш зарурлиги асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
ички ишлар органлари ташкилий бўлинмалари ходимларига ўз хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган вазифа ва функциялар юклатилишига йўл қўйилмаслиги, ташкилий бошқарма (бўлинма) юридик хизмати мавжуд бўлмаган Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси, бошқармаси, мустақил бўлим ва муассасаларида қонунчилик тарғиботи учун ушбу органлар бошлиқларининг ўринбосарларидан бири масъул ҳисобланишини белгилаш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 7 сентябрдаги 244-сон буйруғининг 4-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 22 сентябрдаги 6/1413-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ички ишлар органлари ташкилий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ҳудудий ички ишлар органларининг фаолиятини ҳар уч йилда камида бир маротаба инспекторлик текширувидан ўтказиш, инспекторлик текширувидан сўнг бир йил ичида ички ишлар органлари фаолиятини назорат текширувидан ўтказиш тартибини жорий этишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимида идоравий назоратни мустаҳкамлаш ҳамда текширувларни ўтказиш самарадорлигини ошириш тўғрисида» 2018 йил 10 сентябрдаги 248-сон буйруғининг 2-бандини тайёрлашда эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 22 сентябрдаги 6/1413-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ички ишлар органларида идоравий назорат фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ички ишлар вазирлиги тизимида аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 19 августдаги 693-сон қарорида ўз ифодасини топди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 сентябрдаги 12/20-14-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ички ишлар органларида бошқарув тизими самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонларини, шунингдек, уларни фаолияти натижадорлигига қараб рағбатлантириш тартибини белгилаш ҳақидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 
26 декабрдаги 1044-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июлдаги 
514-сон қарорларида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 сентябрдаги 12/20-14-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ички ишлар органлари ходимларига қўйилган талабларни қонунда аниқ белгилаш тўғрисидаги таклиф «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26-моддаси тўққизинчи қисмига Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 
23 майдаги ЎРҚ–542-сон Қонуни билан тегишли ўзгартириш киритишда инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2020 йил 13 октябрдаги 06/2-06/2645вх-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш орқали бошқарув тизими самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish