Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Абдулхамит Марифовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидаги белбоғли кураш машғулотларининг ташкилий педагогик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped553.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мардонов Шукрулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Баязитов Камил Фаритович,  педагогика фанлари доктори, (DSc)
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий белбоғли кураш машғулотларининг ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштириш асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
белбоғли кураш машғулотларининг психологик-педагогик хусусиятлари спортчини руҳий, жисмоний, мотивацион жиҳатдан комплекс тайёрлашда  тарихийлик, қадриятлилик, соғлом тана-соғлом фикр тамойилларини спорт соҳасидаги назарий ва амалий машғулотлар мазмунига физиологик ривожланиш меъёрларидан келиб чиққан ҳолда интеграциялаштириш асосида аниқлаштирилган;
белбоғли кураш машғулотларида спортчиларнинг жисмоний сифатларини оширишнинг спортчига хос индивидуал ҳаракатлар тизими ва техникасини ривожлантирувчи мослашувчан технологиялари спорт ва маънавий камолот таъсири, саломатлик ва ақлий фаолият боғлиқлиги каби жисмоний тайёргарликни рағбатлантирувчи ҳамда спортчини ғалабага ундовчи-рақобатлантирувчи омилларга устуворлик бериш асосида  такомиллаштирилган; 
белбоғли кураш мусобақаларига болаларни саралашнинг курашишга мойиллик, меҳнатсеварлик, қатъиятлилик, жасорат  каби хусусий мезонлари спорт техникасини ўрганиш ва ўргатиш жараёнида ижодий элементлар ҳамда спортчи ва мураббий ўртасида шартли танланган кодли буйруқларга асосланган тезкор коммуникативлик технологияларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
белбоғли кураш машғулотларининг дидактик таъминоти ушлаб олиш, рақибга таъсирни амалга ошириш, ҳужум қилиш, ўзини ҳимоя қилиш ва қарши усулни амалга ошириш каби адаптив жисмоний машқлар мазмунига жисмоний ривожланиш меъёрларига асосланган мажмуавий-қоидали интеллектуал топшириқлар, спортчиларни мавсумий ўзгаришларга комплекс мослаштирувчи мобил клуб ва турнирлар, умумхалқ миллий байрамларида эркин танлов мусобақалари қоидаларини сингдириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болалар-ўсмирлар спорт мактабларидаги белбоғли кураш машғулотларининг ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
белбоғли кураш машғулотларининг психологик-педагогик хусусиятлари спортчини руҳий, жисмоний, мотивацион жиҳатдан комплекс тайёрлашда  тарихийлик, қадриятлилик, соғлом тана-соғлом фикр тамойилларини жорий этишга доир таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълим тизими Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 
7 февралдаги 01-02/2-44-сон маълумотномаси). Натижада, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ўқувчи-спортчилар орасида ўзаро ҳамкорлик, ўзаро таъсир ва баҳолаш муҳити омилларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
белбоғли кураш машғулотларида спортчиларнинг жисмоний сифатларини оширишнинг спортчига хос индивидуал ҳаракатлар тизими ва техникасини ривожлантирувчи мослашувчан технологияларига асосланган фан дастурлари ва малака талабларини амалий технологик  қоидалари “Умид ниҳоллари» спорт мусобақалари таркибига киритилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 7 февралдаги 01-02/2-44-сон маълумотномаси). Натижада, белбоғли кураш спорт тури мусобақалари мазмунан бойитилган;
белбоғли кураш мусобақаларига болаларни саралашнинг курашишга мойиллик, меҳнатсеварлик, қатъиятлилик, жасорат  каби хусусий мезонлари спорт техникасини ўрганиш ва ўргатиш жараёнини ташкил этишга доир илмий-услубий, методик тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2018 йил 19 январдаги 01-07-08-209-сон маълумотномаси). Натижада, болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийларига қўйилган педагогик талабларни тизимлаштириш, миллий анъаналар ва қадриятларни тиклаш имконини берган;
белбоғли кураш машғулотларининг дидактик таъминоти ушлаб олиш, рақибга таъсирни амалга ошириш, ҳужум қилиш, ўзини ҳимоя қилиш ва қарши усулни амалга ошириш каби адаптив жисмоний машқларни такомиллаштиришга доир ғояларидан «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонуннинг «Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари» деб номланган 20-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатасининг 2018 йил 9-апрелдаги 0415-06-35-сон маълумотномаси). Натижада, белбоғли кураш спорт турининг хорижий мамлакатлар ва республикамизда обрў-эътиборини ошириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish