Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадаминов Инъомжон Озодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестицион ва инновацион фаолликни таъминлашнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1306. 
Илмий раҳбар: Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётда инновацион-инвестицион фаолликни оширишга қаратилган молиявий механизмни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналарда инвестицион фаолликни амалга оширишда корхоналарнинг инновацияга йўналтирилган харажатларини бир қисмини давлат бюджетидан қоплаш орқали давлат инвестицион фаоллигини ошириш таклиф этилган;
ҳудудларда ташкил этилган эркин иқтисодий зоналарини кенгайтирилган ҳудудларида транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантиришда ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини танлов асосида жойлаштириш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларининг инвестицион фаоллигини оширишда хорижий инвесторларнинг инновацион лойиҳадаги улуши 50 фоиздан ошганда хорижий кредитлар бўйича  давлат кафолатларини тақдим этиш амалиёти таклиф этилган; 
ҳудудларда инвестицияларни амалга оширувчиларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида инвестиция харажатларини фойда солиғи базасидан чиқариш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналар инвестицион ва инновацион фаоллигини таъминлашнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
корхоналарда инвестицион фаолликни амалга оширишда корхоналарнинг инновацияга йўналтирилган харажатларини бир қисмини давлат бюджетидан қоплаш орқали давлат инвестицион фаоллигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 августдаги ПҚ-4810-сон “Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 6 апрелдаги 06/04-01-32/795-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилояти шаҳар ва туманлари бўйича саноат ишлаб чиқариш, янги инвестиция лойиҳаларини самарали жойлаштириш бўйича Хоразм вилоятини 2020-2022 йилларда инвестиция лойиҳаларини давлат томонидан молиялаштиришнинг “Манзилли рўйхати”ни ишлаб чиқиш имкониятини берган;
ҳудудларда ташкил этилган эркин иқтисодий зоналарини кенгайтирилган ҳудудларида транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантиришда ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини танлов асосида жойлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 августдаги ПҚ-4810-сон  “Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 6 апрелдаги 06/04-01-32/795-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, Хоразм вилояти 2 та шаҳар ва 9 та туманида инвестицион лойиҳаларни потенциал имконияти бўйича тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳамда хорижий маблағлар ҳисобига саноат корхоналари барпо қилиш режалаштирилган. Бу ўз ўрнида ҳудуд иқтисодиётидаги муаммоларни бартараф этилишига олиб келиш баробарида Хоразм вилояти шаҳар ва туманлари инвестицион фаоллигини келажакда 3,6 фоизга ўсишига, ҳудуд бандлик даражасининг қарийиб 14 фоизга ошишига ҳамда ҳудуд корхоналари томонидан инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини қарийиб 18 фоизга ошишини таъминлаган;
акциядорлик жамиятларининг инвестицион фаоллигини оширишда хорижий инвесторларнинг инновацион лойиҳадаги улуши 50 фоиздан ошганда хорижий кредитлар бўйича  давлат кафолатларини тақдим этиш амалиёти таклифи “Хоразмдон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини баҳолаш амалиётида қўлланилган (“Хоразмдон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 21 апрелдаги 155-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятида инновацияларнинг самарадорлигини реал ҳолатини баҳолаш ва ишлаб чиқариш сарфларини камайтириш йўлларини белгилаш бўйича муҳим стратегик қарорлар ишлаб чиқиш имконини берган;
ҳудудларда инвестицияларни амалга оширувчиларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида, инвестиция харажатларини фойда солиғи базасидан чиқариб ташлаш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририда (308-модда) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 6  апрелдаги 06/04-01-32/795-сон маълумотномаси). Натижада, 2020 йилда солиқ тўловчилар ихтиёрида 214 млрд.сўм қолдирилишига эришилган ва уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish