Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Мадина Улугбековнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро ҳуқуқий стандартлар негизида Ўзбекистон Республикаси таълим тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.10 - Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Yu115.
Илмий раҳбар: Хамедов Иса Ахлиманович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/30.12.2019.Tar/Yu/I/S/24.01. 
Расмий оппонентлар: Эшматова Феруза Фархадовна, юридик фанлар доктори; Исмаилов Бахадир Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор; Туляганов Абдуманноп Абдужаббарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро ҳуқуқий стандартлар негизида Ўзбекистон Республикаси таълим тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
“таълим кампуси” таърифи таълим жараёнининг ҳудудий яхлитлик, ўқув, илмий, инновацион-технологик, ижтимоий ва инфратузилмавийлиги билан бир қаторда маънавий-аҳлоқий тарбиянинг юқори самарадорлигини таъминлайдиган таълим-тарбия муҳити сифатида қонунчиликда аниқлаштирилиши зарурлиги асослаб берилган;
хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш таомили Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилиши ва бундай ҳужжатни тан олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланишини қонунчиликка киритилиши зарурлиги асослаб берилган;
таълим соҳасидаги расмий ҳужжатларга апостил қўйиш амалиётида мавжуд бўлган ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш,  маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш ва ундан келгусида жараённинг шаффофлиги, очиқлилигини таъминлашда самарали фойдаланиш заруратини қонунчиликда белгилаб қўйиш асослантирилган;
миллий таълим ташкилотларининг хорижий давлатларнинг тегишли таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорлигини амалга ошириш воситалари рўйхатини такомиллаштириш ва икки томонлама дипломлар (Double Diploma) дастурларини жорий этиш воситалари билан аниқлаштирилган ҳолда миллий қонунчиликни такомиллаштириш зарурати асослаб берилган; 
таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг халқаро-ҳуқуқий ва миллий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи ва таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларининг халқаро ҳамкорликка оид ваколатларини белгиловчи, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқароларнинг хорижда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ ёки якка тартибда таълим олиш ҳуқуқларининг халқаро-ҳуқуқий ва миллий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро ҳуқуқий стандартлар негизида Ўзбекистон Республикаси таълим тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мавзусидаги тадқиқот натижалари асосида:
“таълим кампуси” тушунчасининг аниқлаштирилган таърифи ва уни ҳуқуқий асос нуқтаи назаридан миллий қонунчилик базасига киритиш бўйича таклифлардан “Таълим тўғрисида” 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон Қонуннинг 3-моддаси 10-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2021 йил 4 августдаги 04/5-883-сон маълумотномаси). Бу таълим соҳасида атамани тўғри тушуниш ва қўллаш, “таълим кампуси” тушунчасини аниқлаштириш ва таълим қонунчилигида тўғри фойдаланишга ижобий таъсир кўрсатишга хизмат қилган;
хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш таомили ва тартибини аниқлаштиришга оид миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлардан “Таълим тўғрисида” 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон Қонуннинг 60-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2021 йил 4 августдаги 04/5-883-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олишнинг ҳуқуқий тартибини такомиллаштириш, аниқлаштиришга кўмаклашади, бу борадаги ортиқча тўсиқларни бартараф этиш, яхшилаш, мақбуллаштириш, тартибга солишга хизмат қилган;
таълим соҳасидаги расмий ҳужжатларга апостил қўйишнинг миллий-ҳуқуқий асосларини белгиловчи қонунчиликни такомиллаштириш ва ундан келгусида янада самарали фойдаланиш бўйича таклифлардан “Таълим тўғрисида” 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон Қонуннинг  61-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2021 йил 4 августдаги 04/5-883-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг ҳаётга татбиқ этилиши таълим соҳасидаги расмий ҳужжатларга апостил қўйиш амалиётини соддалаштириш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
миллий таълим ташкилотларининг хорижий давлатларнинг тегишли таълим муассасалари ва ташкилотлари билан халқаро ҳамкорлигини амалга ошириш воситалари рўйхатини аниқлаштириш ва конкретлаштиришга доир миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлардан “Таълим тўғрисида” 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон Қонуннинг 67-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2021 йил 4 августдаги 04/5-883-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши Ўзбекистон таълим муассасаларининг хорижий давлатларнинг тегишли таълим муассасалари ва ташкилотлари билан халқаро ҳамкорлигини амалга оширишнинг барча таклиф этилаётган воситаларидан фойдаланишга, уларни ҳаётга жорий этиш амалиётини соддалаштириш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг халқаро-ҳуқуқий ва миллий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи ва таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларининг халқаро ҳамкорликка оид ваколатларини белгиловчи, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқароларнинг хорижда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки якка тартибда таълим олиш ҳуқуқларининг халқаро-ҳуқуқий ва миллий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлардан  “Таълим тўғрисида” 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон Қонуннинг 68-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2021 йил 4 августдаги 04/5-883-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлигини такомиллаштириш ва таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ваколатларини самарали амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish