Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшқобилов Олим Холиқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Машинасозлик композицион полимер материалларнинг антифрикцион хоссаларини ўрганишнинг методологик асослари ва пахта хомашёси билан ўзаро таъсирда ишлайдиган қопламалар олиш технологияси», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc./T493.
Илмий маслаҳатчилар: Абед Нодира Сайибжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Улмасов Тулкун Усманович, техника фанлари доктор; Сафаров Тойир Турсунович, техника фанлари доктори; Эшмуродов Баходир Бешимович, техника фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машинасозликда қўлланиладиган композицион полимер материалларнинг антифрикцион хоссаларини аниқлашнинг методологик асослари ва пахта хомашёси билан ўзаро таъсирда ишлайдиган қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хомашёси билан ўзаро таъсирлашувда ишлайдиган машинасозликда қўлланиладиган КПМнинг антифрикцион, электр ва жараённинг ҳарорати каби физик хоссаларни аниқлаш методи ишлаб чиқилган ва такомиллашган қурилма яратилган;
пахта хомашёси билан полимер материаллари фрикцион ўзаро таъсирларида туташув зонасида электростатик заряд зичлиги ҳосил бўлиши ва ҳароратнинг ошиши эвазига ишқаланиш кучининг жиддий равишда ошиш ҳолати аниқланган;
пахта хомашёси билан ўзаро таъсирлашувда ишлайдиган машинасозликда қўлланиладиган КПМ ва улар асосидаги қопламаларнинг антифрикцион хоссаларини баҳолаш учун такомиллашган қурилманинг мақбул технологик параметрлари Rи=140 мм, dк=80 мм, hк=80 мм аниқланган;
машиналар ишлаш режимлари ва қурилма параметрларининг пахта хомашёси билан КПМнинг ўзаро таъсири натижасида туташув зонасидаги статик электрланиш ва ҳароратнинг ҳосил бўлиши, унга мос равишда ишқаланиш коэффициентига уларнинг жиддий таъсир кўрсатиши, ҳар бир машинанинг ишчи органлари учун алоҳида антифрикцион-ейилишга бардошли КПМ ва улар асосидаги қопламалар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
такомиллашган трибометр диски сиртида термопластик ва термореактив полимер композициялардан қопламалар олишнинг мақбул технологик режимлари ишлаб чиқилган;
композицион полимер материалларнинг пахта хомашёси билан ўзаро таъсирлашувидаги антифрикцион хоссаларини ўлчаш натижаларига ўртача ишқаланиш радиуси, цилиндрик идиш диаметри ва баландлиги каби қурилма-трибометрнинг геометрик параметрларини аниқлашда ўлчамсиз катталиклар – Rтр/dk ва hk/dk дан фойдаланиш орқали трибометр параметрларини мақбуллаштириш ҳамда натижаларнинг доимий ва бир хиллигига эришилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Машинасозлик композицион полимер материалларнинг антифрикцион хоссаларини аниқлашнинг методологик асослари ва пахта хомашёси билан ўзаро таъсирда ишлайдиган қопламалар олиш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
антифрикцион ва антифрикцион-ейилишга бардошли КПМ ва улар асосидаги қопламалар Бешкент пахта тозалаш заводида «ТСТ Agro cluster»да РБД ва РП маркали пахтани дастлабки қайта ишлаш машина ва механизмлари ишчи органларида қўлланилган («PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI» АЖнинг 2022 йил 9 февралдаги 02-11/64-сон маълумотномаси). Натижада, пахта тозалаш машина ва механизмларининг иш унумдорлигини 8-13 % га ошириш ва пахта толасининг зарарланишини 0,10-0,22 % га камайтириш имконини берган;
пахта толаси билан ўзаро таъсирлашувчи антифрикцион композицион материаллар ва улар асосида қопламалар Муборак пахта тозалаш заводида ПЛА ва ХПП маркали пахталарни қайта ишлаш машина ва механизмлари ишчи органларида қўлланилган («PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI» АЖнинг 2022 йил 9 февралдаги 02-11/64-сон маълумотномаси). Натижада, уруғларнинг эзғиланиши 0,10-0,33 % га, ишлатилаётган қувват сарфини эса 5-12 % га камайтириш имконини берган;
пахта толаси билан ўзаро таъсирлашувда ишлайдиган қопламалар олиш технологияси “KOMPOZIT NANOTEXNOLOGIYASI” МЧЖ ИТМда яратилган такомиллашган қурилмада жорий этилган («PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI» АЖнинг 2022 йил 9 февралдаги 02-11/64-сон маълумотномаси). Натижада, машинасозликда қўлланиладиган композицион полимер материалларининг антифрикцион хоссаларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish