Sayt test rejimida ishlamoqda

Примова Нигора Икром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий бюджетларда молиявий стратегияни ривожлантириш йўналишлари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1446.
Илмий раҳбар: Худойқулов Садриддин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Умиджон Уралович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий бюджетлар молиявий стратегиясини шакллантиришда ҳудуд бўйича “маҳаллий бюджет харажатлари” ва “консолидациялашган бюджет харажатлари”ни тизимлаштириш, харажатлар йўналишлари мақсадлилигини белгилаш ва такрорланувчанлиги олдини олиш таклиф этилган;
даромадлар режасини орттириб бажарган маҳаллий бюджетларга узоқ муддатли харажатларни молиялаштиришлари учун маблағларни мустақил тасарруф этиш учун алоҳида захира жамғармасини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегиясини тартибга солишда ташаббускорлик бюджетини шакллантириш таклиф этилган.
давлат қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган маҳаллий бюджет харажатларини юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий бюджетлар молиявий стратегиясини шакллантиришда ҳудуд бўйича “маҳаллий бюджет харажатлари” ва “консолидациялашган бюджет харажатлари”ни тизимлаштириш, харажатлар йўналишлари мақсадлилигини белгилаш ва такрорланувчанлиги олдини олиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил  30 декабрдаги ЎРҚ-742-сон “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги 06/06-04-01-32/1633-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида, маҳаллий бюджетлар ва камида республика бюджетидан молиялаштирилаётган харажатларнинг матрицасини тузишга хизмат қилган;
даромадлар режасини орттириб бажарган маҳаллий бюджетларга узоқ муддатли харажатларни молиялаштиришлари учун маблағларни мустақил тасарруф этиш учун алоҳида захира жамғармасини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сон “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги 06/06-04-01-32/1633-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асносида, ҳисобот йилида орттириб бажарилган даромадлар ҳажми келгуси йилга ўтказишга имконини берган;
маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегиясини тартибга солишда ташаббускорлик бюджетини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сон “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги 06/06-04-01-32/1633-сон маълумотномаси). Натижада, ташаббусли бюджет амалиётини кенгайтириш орқали маҳаллий бюджетларни шакллантиришда фукаролар иштирокнинг ошириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш имконини яратган;
давлат қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган маҳаллий бюджет харажатларини юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш таклифи  Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сон “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги 06/06-04-01-32/1633-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида, давлат қарзи ҳисобидан молиялаштирилаётган дастурларни бир таснифда тизимлаштиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish