Sayt test rejimida ishlamoqda

Имодинов Хамидилло Сойибжонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик субъектларида риск менежменти тизимини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt804.
Илмий раҳбар: Носиров Илхомжон Аббосович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Йўлдашев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Тоҳир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик субъектларида риск менежментини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кредиторлик рискини бошқаришда тадбиркорлик субъектларининг банкдан олинган кредитлари бўйича таъминотида суғурта полислари жами таъминотнинг 30 фоиздан оширмасликнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тадбиркорлик субъектларининг ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича юзага келадиган молиявий рискларни бошқаришда юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси»ни ташкил этиш таклиф этилган;
тадбиркорлик субъектларининг халқаро шартномалари доирасида юзага келадиган рискларни олдини олишда Савдо-саноат палатаси таркибида «Халқаро рискларни баҳолаш ва бошқариш» бўлимини ташкил этиш таклиф этилган;
рискларни бошқариш тизимида интеграциялаштириш ва автоматлаштириш жараёнларининг қарздорлик ва йўқотишларга таъсирининг 2026 йилга бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик субъектларида риск менежментини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кредиторлик рискини бошқаришда тадбиркорлик субъектларининг банкдан олинган кредитлари бўйича таъминотида суғурта полислари жами таъминотнинг 30 фоиздан оширмаслик таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ижроия қўмитасининг 2021 йил 5 февралдаги 4/325-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 16 ноябрдаги 11/05-15-1440-сон маълумотномаси). Натижада тадбиркорларнинг 67,1 млрд сўмлик кредитларининг 18,1 млрд. сўмлик кредитлари суғурта полислари билан таъминланган;
тадбиркорлик субъектларининг ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича юзага келадиган молиявий рискларни бошқаришда юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси»ни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 16 ноябрдаги 11/05-15-1440-сон маълумотномаси). Натижада жамғарма томонидан тадбиркорлик субъектларининг 86,4 млн. долларлик маҳсулотлари экспорт қилинган;
тадбиркорлик субъектларининг халқаро шартномалари доирасида юзага келадиган рискларни олдини олишда Савдо-саноат палатаси таркибида «Халқаро рискларни баҳолаш ва бошқариш» бўлимини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон «Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 16 ноябрдаги 11/05-15-1440-сон маълумотномаси). Натижада 27 та тадбиркорлик субъектининг халқаро шартномалар доирасида 12,7 млрд. сўмлик маблағларини йўқотишлари олди олинган;
рискларни бошқариш тизимида интеграциялаштириш ва автоматлаштириш жараёнларининг қарздорлик ва йўқотишларга таъсирининг 2026 йилга бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ижроия қўмитасининг 2021 йил 5 февралдаги 4/325-сон қарори билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 16 ноябрдаги 11/05-15-1440-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан 2026 йилгача 634,2 млрд. сўмлик маҳсулотлари бўйича юзага келадиган рисклардан қарздорлик ҳосил бўлмаслик прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish