Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирсаидова Хилола Мирджалаловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиббиёт муассасалари раҳбарларининг бошқарув фаолиятини баҳолаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1346.
Илмий раҳбар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов  Азиз  Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари фаолиятини баҳолашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ваколатли давлат органи – шифоҳона - поликлиника” тиббий-ташкилий муносабатларини ҳуқуқий-иқтисодий жиҳатдан шартнома (контракт) асосида ташкил этишнинг тиббий-ташкилий ва тиббий-ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларининг тиббий-бошқарув фаолиятини уларнинг маълумотлик даражаси, хорижий тилни ўзлаштирилгани, малака тоифаси, жамоат саломатлиги ва муассаса (тизим)ни бошқаруви ва илмий натижаларига кўра беш баллик тизим билан баҳолаш асосланган;
даволаш-профилактика муассасаларини анъанавий бошқарув усулларига нисбатан давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам (буюртма) хажмини аниқлаш, молиялаштириш ва бажарилишини назорат қилиш ҳамда тиббиёт ходимларини узлуксиз касбий малакасини оширишни шартнома (контракт) асосида ташкил қилишнинг самарали эканлиги асосланган;
бошқарув кадрларини тайёрлаш касбий бошқарув компетентлик дастури ташкилотчилик ва ирода кучи кўникмалари негизида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Даволаш-профилактика муассасалари бошқарув ходимларини ташкилотчилик ва ирода кучини аниқлаш алгоритмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ваколатли давлат органи – шифоҳона - поликлиника” тибий-ташкилий муносабатларини ҳуқуқий-иқтисодий жиҳатдан шартнома (контракт) асосида ташкил этишнинг тиббий-ташкилий ва тиббий-ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 2019 йил 17 майдаги 27-сонли “Тасарруфдаги даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини такомиллаш-тириш борасида давлат буюртмаси ижросини контракт асосида ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 2022 йил 2 июндаги 01-10/212-сон маълумотномаси). Маскур таклифнинг жорий қилиниши тегишли даволаш-профилактика муассасаларида ўрин/кунлар ва даволанган беморлар режасини давлат буюртмаси шартнома (контракт) шаклида бажариш ҳамда тиббиёт ходимларини узлуксиз касбий малакасини оширишнинг истиқболли тизимини яратиш имконини берган;
даволаш-профилактика муассасалари рахбарларининг тиббий-бошқарув фаолиятини  беш баллаик тизим аососида баҳолаш ҳамда давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам (буюртма) хажмини аниқлаш, молиялаштириш ва бажарилишини назорат қилишни шартнома (контракт) асосида ташкил қилиш, шунингдек ташкилотчилик ва ирода кучи кўникмалари бўйича таклифлар асосида ишлаб чиқилган «Алгоритмы для определения организованности и силы воли среди руководителей лечебно-профилак-тических учреждений» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 8н-з/36-сон маълумотномаси) ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Фарғона ва Навоий вилоятлари тиббиёт муассасаларида амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 майдаги 08-13087-сон маълумотномаси). Илмий натижалар тиббиёт муассаса-ларининг тиббий-ташкилий иш натижаларининг ортишига ҳамда Фарғона вилояти, Навоий вилояти даволаш-профилактика муасссаслари бошқарув ходимлари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish