Sayt test rejimida ishlamoqda

Зияев Мавлонбек Абдумажитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «3-нитро- ва 2-бензамидобензой кислоталарининг турли комплекс бирикмалари синтези ва кристалл тузилиши», 02.00.01 – Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/K322.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Бахтиёр Туляганович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.72.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Хасан Туропович, кимё фанлари доктори, профессор; Мардонов Ўктам Мардонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 3-нитробензой кислота ва 2-бензамидобензой кислоталарининг Co2+, Ni2+, Cu2+ ва Zn2+ ионлари ва этилендиамин билан комплекс бирикмаларини синтез қилиш, кристалл ва молекуляр тузилишини квант-кимёвий ва РТТ усулларида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бензой кислоталари ҳосилалари асосида илк бор 10 та янги координацион бирикмалари синтез қилинган ва улардан 6 тасининг монокристаллари ўстирилиб, рентген тузилиш таҳлили ёрдамида кристалл тузилиши исботланган;
мис(II) ионининг аралаш лигандли [Cu(2-БАБК)2(H2O)2EtOH] ва [Cu2(C7H4NO4)4(C3H7NO)2]·(C3H7NO)2 таркибли моно ва биядроли комплексларида 2-БАБК анионининг монодентат, 3-НБК анионининг бидентат кўприксимон координацияланиши аниқланган;
РСА натижалари асосида [Cu(2-БАБК)2(H2O)2EtOH] комплекс бирикмасида марказий ион умумий металҳалқасиз тетрагонал пирамида қуршовидаги сув молекулари ва карбоксилат лигандларнинг координацияда иштирок этмаган О, N атомлари воситасида қўшимча квазихелат ва унга туташ олти аъзоли ҳалқалар ёрдамида барқарор супрамолекуляр тузилишли кристалл модда ҳосил қилиши исботланган;
синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг геометрияси, ички ва молекулалараро таъсир турлари, уларнинг энергиялари турли (Mercury 2021.3.0 (Build 333817), Olex,  PLATON, XP) дастурлар асосида аниқланган; 
металл ионлари ва комплексларнинг грамм мусбат бактерияларга нисбатан самарали антимикроб фаол моддалар эканлиги ва бу 3-НБК < металл тузлари < металлокомплекс тартибида  ортиб бориши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
3-нитро- ва 2-бензамидобензой кислоталари билан биометаллар иштирокида олинган янги комплекс бирикмалар кристалл тузилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
3 та янги синтез қилинган комплексларнинг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембридж марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Cambridge Crystallographik Data Centreнинг 2020 йил 23 сентябрдаги 2033596-сон, 2021 йил 20 октябрдаги 2036680-сон, 2013 йил 1- октябрдаги 964039-сон маълумотномалари). Натижада, бошқа ўхшаш бирикмаларнинг физик-кимёвий ва геометрик катталикларини аниқлашда улардан фойдаланиш имконини берган;
синтез қилинган комплекс бирикма кристалл тузилишидан олинган маълумотларидан №Ф7-Т048 “Янги супрамолекуляр материаллар олиш мақсадида баъзи биологик фаол қуйи молекуляр органик моддаларнинг универсал клатратогенлар ва микроэлементлар билан комплекс ҳосил қилишини ҳамда уларнинг мембранага нисбатан фаоллигини тадқиқ қилиш” (2012-2016 йй.) мазусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 9-сентябрдаги 4/1255-2459-сон маълумотномаси). Натижада, 2-бензамидобензой кислотаси билан этилендиаминнинг [C2H10N2]2+[C14H10NO3-]2 таркибли органик тузининг янги полиморф модификацияси ва комплексини олиш, унинг фазовий тузилишини аниқлаш, ҳамда органик туз таркибида водород боғлар тузилиши ва таъсир механизмини ёритиш, “структура- биофаоллик” бўйича янги препаратлар яратиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish