Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Миржамол Миркамиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тақсимланган булутли маълумот марказининг инфратузилмасини шакллантириш ҳамда ресурсларини тақдим этиш модел ва алгоритмлари”, 05.04.01 – “Телекоммуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2392.
Илмий раҳбар: Хужаматов Халимжон Эргашевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02:
Расмий оппонентлар: Парсиев Саидахат Солиходжаевич, техника фанлари доктори, доцент; Сагатов Миразиз Варисович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тақсимланган булутли маълумот маркази самарадорлигини ошириш имконини берувчи инфратузилмани шакллантириш ҳамда ресурсларни тақдим этиш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тақсимланган булутли маълумот марказининг дислокацияланган ресурсларини марказлашган бошқарув механизмли тақдим этиш модели ишлаб чиқилган;
граф назарияси орқали тақсимланган булутли маълумот маркази дастурий конфигурацияланадиган тармоғининг топологик структурасини яратиш усул ишлаб чиқилган; 
тақсимланган булутли маълумот марказининг ахборот ресурсларини репликациялаш орқали хотира майдонларига маълумотларни тақсимлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
тақсимланган булутли маълумот маркази ресурсларини олдиндан тақдим этиш орқали фойдаланувчи сўровларига самарали хизмат кўрсатиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тақсимланган булутли маълумот марказининг инфратузилмасини шакллантириш ҳамда ресурсларини тақдим этиш модел ва алгоритмлари бўйича олинган натижалари асосида:
граф назарияси орқали тақсимланган булутли маълумот маркази дастурий конфигурацияланадиган тармоғининг топологик структурасини яратиш ва тақсимланган булутли маълумот марказининг ахборот ресурсларини репликациялаш орқали хотира майдонларига маълумотларни тақсимлаш усул ва алгоритмлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан «Ўзбектелеком» АК Хоразм филиалига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги 33-8/6679-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида тармоқ ичида маълумот узатиш тезлиги 11-12 %  гача ошириш имконини берган;
тақсимланган булутли маълумот марказининг дислокацияланган ресурсларини марказлашган бошқарув механизмли тақдим этиш модели ҳамда тақсимланган булутли маълумот маркази ресурсларини олдиндан тақдим этиш орқали фойдаланувчи сўровларига самарали хизмат кўрсатиш алгоритми Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “ЎзТТБРМ” ДУК га жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги 33-8/6679-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида фойдаланувчиларнинг сўровларини  тақсимланган булутли маълумот марказида бўлиш вақтини 9-11 % гача камайтириш имконини берган;
тақсимланган булутли маълумот маркази ресурсларини олдиндан тақдим этиш орқали фойдаланувчи сўровларига самарали хизмат кўрсатиш дастурий таъминотлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан «New Line Solutions» МЧЖ га жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги 33-8/6679-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини 10-11 % гача оширган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish