Sayt test rejimida ishlamoqda

Маткаримов Сохибжон Турдалиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пўлат ва мис ишлаб чиқариш шлакларидан темир таркибли қотишмалар олишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш», 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши)”ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/T501
Илмий маслаҳатчи: Тураходжаев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Зиямухамедова Умида Алижоновна - техника фанлари доктори, профессор; Тилабов Баходир Курбанович - техника фанлари доктори, доцент; Сиюан Янг - техника фанлари доктори, профессор (Хитой).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пўлат ва мис ишлаб чиқариш шлакларидан темир таркибли қотишмалар олишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қора металлургия шлакларидан темир ва унинг бирикмаларини ажратиб олишда гравитацион бойитиш технологияси шлак таркибидаги элементларнинг кимёвий активлиги асосида ишлаб чиқилган;
пўлат ва мис ишлаб чиқариш шлакларини тикловчи муҳитда қайта ишлаш учун оптимал таркиб шлак ташкил этувчиларига тикловчи муҳитнинг таъсир этиш дпражаси асосида ишлаб чиқилган;
пўлат ва мис ишлаб чиқариш шлаклари таркибидаги темир оксидли бирикмаларни паст ҳароратда углетермик тиклаш технологияси углероднинг темир оксиди билан реакцияга киришишининг ҳароратга боғлиқлик даражаси асосида ишлаб чиқилган
пўлат ва мис ишлаб чиқариш шлакларини углетермик тиклашда Ангрен қўнғир кўмирини қўллаш технологияси Ангрен кўмирининг кул ҳосил қилишини ҳароратга боғлиқлик даражаси асосида ишлаб чиқилган
рудотермик тиклаш усули ёрдамида мис ишлаб чиқариш шлакларидан темир таркибли қотишма олиш технологияси темир ташкил этувчисининг шлакдаги концентрациясининг печ муҳитига боғлиқ равишда ўзгариш динамикаси асосида ишлаб чиқилган
мис шлакларини руднотермик тиклашда оксид-углерод системасида оқиб ўтадиган тикланиш кимёвий реакцияларининг реакцион системаси яратилиб, оқ чўян учун темир таркибли қотишма олишнинг илмий асослари ва технологияси ишлаб чиқилган;
тикловчи кўмир таркибидаги компонентлар кимёвий реакцияларда тўлиқ иштирок этиши исботланиб, пўлат ва мис ишлаб чиқариш шлакларидан темир таркибли қотишмалар олиш жараёнининг такомиллаштирилган физик ва математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пўлат ва мис ишлаб чиқариш шлакларидан темир таркибли қотишмалар олишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қора металлургия шлакларидан темир ва унинг бирикмаларини ажратиб олишда гравитацион бойитиш технологияси «Олмалиқ КМК» АЖнинг Марказий таъмирлаш механика заводида жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖ нинг 2022 йил 27 январдаги №АС-02-369-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳосил бўлган пўлат эритиш шлакларини 73% қайта ишлаш имконини берган;
пўлат ва мис ишлаб чиқиш шлакларини тикловчи муҳитда қайта ишлаш учун энг оптимал таркиб «Олмалиқ КМК» АЖ да жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖ нинг 2022 йил 27 январдаги №АС-02-369-сонли маълумотномаси). Натижада, шлакдаги темир таркибли бирикмаларни тиклаш учун сарфланадиган ҳаражатларни 34%га камайтириш имконини берган;
пўлат ва мис ишлаб чиқариш шлаклари таркибидаги темир оксидли бирикмаларни паст ҳароратда углетермик тиклаш технологияси «Олмалиқ КМК» АЖ да жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖ нинг 2022 йил 27 январдаги №АС-02-369-сонли маълумотномаси). Натижада шлак таркибидаги темир таркибли бирикмаларнинг тикланиш кўрсаткичини 83% ошириш имконини берган;
пўлат ва мис ишлаб чиқариш шлакларини углетермик тиклашда Ангрен қўнғир кўмирини қўллаш технологияси «Олмалиқ КМК» АЖ да жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖ нинг 2022 йил 27 январдаги №АС-02-369-сонли маълумотномаси). Натижада металлашган ҳомашё олишда маҳаллийлаштириш имкони берган;
руднотермик тиклаш усули ёрдамида мис ишлаб чиқариш шлакларидан темир таркибли қотишма олиш технологияси «Олмалиқ КМК» АЖ га жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖ нинг 2022 йил 27 январдаги №АС-02-369-сонли маълумотномаси). Натижада оқ чўян олиш учун таркибида 89% миқдорда темир бўлган қотишма олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish