Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Маликахон Улугбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида дипломатик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш”, 12.00.10 - Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Yu319.
Илмий раҳбар: Хамедов Иса Ахлиманович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/30.12.2019.Tar/Yu/I/S/24.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Баходир Исламович, юридик фанлар доктори, профессор; Умарахунов Иркин Мирзахидович, юридик фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси дипломатик  хизмати фаолиятини ташкил қилишнинг ҳуқуқий таъминотини такомиллаштириш бўйича таклиф  ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
дипломатик хизматга кадрларни конкурс асосида қабул қилиш, қарор қабул қилинганларнинг юридик масъуллиги, дипломатик хизмат ходимларининг вазифалари, ваколати, иммунитети ва имтиёзлари кабиларни суистеъмол қилгани учун юридик жавобгарликка тортиш каби нормаларни жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий дипломатик ваколатхоналари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига ваколатлар тақдим этиш заруриятисиз тегишли ҳолларда республиканинг халқаро шартномалари бўйича музокаралар олиб бориш ва ҳужжатларни имзолаш, халқаро ташкилотларда ёки нуфузли тадбирларда иштирок этишини эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш асосланган;
дипломатик ва консуллик муассасалари раҳбарларининг алоҳида ҳолларда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга визалар бериш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини, 24 соат ичида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга виза бериш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабарнома йўллаш шарти билан, қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаш талаби асослаб берилган;
Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги муассасалари фаолиятини самарали ташкил этишда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси дипломатик хизматининг вакант лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш ва ходимларнинг ротациясини ташкил қилиш, дипломатик ходимларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Ўзбекистон Республикасида дипломатик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида;
дипломатик хизматга кадрларни қабул қилиш, ходимларнинг юридик масъуллиги, вазифалари, ваколати, иммунитети ва имтиёзлари кабиларни суистеъмол қилгани учун юридик жавобгарликка тортиш, Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига ваколатлар тақдим этиш заруриятисиз республиканинг халқаро шартномалари бўйича музокаралар олиб бориш ва тегишли ҳужжатларни имзолаш, халқаро ташкилотда ёки бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этиши бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 февралдаги 518-сонли “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси, 4-қисми олтинчи хатбошисида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2021 йил 7 июндаги 10/1-09-31-сон маълумотномаси). Илмий натижаларда фойдаланиш дипломатик хизматга малакали ходимларни қабул қилиш сифати ошиши негизида фаолият самарадорлиги ва дипломатик ваколатхоналар олдига қўйилган вазифаларнинг сифатли таъминотини таъминлашга хизмат қилган;
дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари раҳбарларининг алоҳида ҳолларда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга визалар бериш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш каби масалалар юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги 2021 йил 4 июндаги 692-сонли Қонунининг 8-моддаси 1-бандида, 28-моддаси 6-бандида фойдланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 7 июндаги 02/5-663-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш консуллик хизматлари томонидан республика фуқароларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, визалар бериш жараёни шаффофлигини ошириш ва дипломатик-консуллик хизмат фаолиятида бюрократик жараёнларни бартараф этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish