Sayt test rejimida ishlamoqda

Хабилов Даврон Ниғмон уғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 билан касалланган беморларда юқори жағ нуқсонларининг ортопедик тиш протезларини ишлаб чикиш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2512.
Илмий раҳбар: Акбаров Авзал Нигматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Замураева Алма Уахитовна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Амонуллоев Рустам Азимжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Милан университети (Италия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 касаллигини ўтказган, юз-жағ сохаси асоратлари бўлган беморларга ортопедик стоматологик даволаш чора-тадбирларини, жумладан комбинирланган тиш протезларини самарали қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори жағ суяклари орттирилган нуқсонлари мавжуд беморларда суяк тўқимасида резорбция процесси натижасида дистрофик ўзгаришларга олиб келиши ва  ўн тўрт кундан сўнг ретикулофиброз суяк хосил бўлиши сабабли доимий протезни қўллаш мумкунлиги аниқланган;
юқори жағ суяклари орттирилган нуқсонлари атрофидаги юмшоқ тўқиманинг яллиғланиши мавжуд беморларда қон томирлари тўнус кўрсаткичлари ижобий тамонга ўзгариши сабабли қўлланилинган муолажанинг самарадорлиги тасдиқланган.
COVID-19 ўтказган беморларда юқори жағнинг резекцияси операциясидан кейин мавжуд нуқсонни поливинилсилоксан ва акрил материалларидан иборат комбинацияланган протез билан тиклангач беморнинг протез фиксацияси, чайнов самарадорлиги, юз эстетикаси ва талаффузи яхшиланиши аниқланган;
юқори жағ суяклари орттирилган нуқсонлари чегарасидаги суякнинг зичлиги даражасига кўра хамма беморларда ғоваксимонлиги сабабли протезлашни хирургик муолажадан сўнг икки - уч кун ичида обтураторлардан фойдаланиш мумкинлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 билан касалланган беморларда юқори жағ нуқсонларининг даволаш самарадорлигини ошириш ва ортопедик тиш протезини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар:
Юқори жағ орттирилган нуқсонлари бор беморлардан олинган сўровнома тахлилидан олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган “Ортопедик стоматологик даволанишдан олдин ва кейин Covid-19 билан касал бўлиб ўтган ва шуни асоратида остеомиелит ва юқори жағ резекцияси бўлган беморларнинг ҳаёт сифатидаги ўзгаришларни баҳолаш” мавзусидаги услубий тавсиясиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 мартдаги 8н-р/218-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома юқори жағда орттирилган нуқсонлари бор беморларни стоматологик холатининг хосликларини аниқлаш имконини берган;
Юқори жағ орттирилган нуқсонлари бор беморларда ортопедик даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган “Протезлашдан олдин ва кейин COVID-19 билан касал бўлиб ўтган беморларнинг микробиологик кўрсаткичлари” мавзуси бўйича услубий тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 мартдаги 8н-р/219-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома орттирилган нуқсонлари бор беморларни комплекс даволашни самарадорлигини ошириш имконини берган.
Беморларда юқори жағ нуқсонларининг даволаш самарадорлигини ошириш ва ортопедик тиш протезини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар  соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент шаҳар 2-сонли болалар стоматология поликлиникаси, ORTHO CURE, ALPHA-MED хусусий клиникаларида ва Тошкент давлат стоматология институти клиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги 8н-з/136-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётда қўлланилиши юқори жағ ортирилган нуқсонлари бор беморлар реабилитация босқичларини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish