Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтасинова Дилдорахон Рахмонбердиевнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналарда ходимларни бошқаришда инновацион усуллардан фойдаланишни такомиллаштириш»,  08.00.13-Менежмент ва 08.00.10-Демография. Меҳнат иқтисодиёти,  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt1262.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
Илмий раҳбар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.60.03.
Расмий оппонентлар: Сотволдиев Абдулазиз Мўминович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанова Зулфия Рахматуллаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда ходимларни бошқаришда инновацион усуллардан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналари рахбар ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш чегаралари Key Performance Indicator (KPI) баҳолаш тизими натижасига нисбатан “мутлақо хавфсиз” (100 дан юқори), “меъёрдаги хавфсиз” (81-99),  “барқарор” (52-80), “ўртача хавфли” (23-51) ва “хавфи юқори” (0-22) чегаралари доирасида баҳолаш асосланган;
корхона бошқарув ходимлари рақобатбардошлигини рейтинг баҳолаш методикаси инсон капиталини ривожлантириш ва  инновацияларни молиялаштириш даражалари, ходимларни инновацион салоҳияти ва инновациялардан олинган натижадорлик каби кўрсаткичларга устуворлик берган ҳолда бошқарув самарадорлигини “юқори” (4,0-5,0), “ўрта” (2,9-3,9), “паст” (1,9-2,8) ва “жуда паст” (0-1,8) даражаларда баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
корхоналарда ходимларни бошқариш самарадорлигини аниқлаш усули персонал бошқаруви билан боғлиқ харажатлар таркиби ва ходимлар хизматини баҳолашнинг сифат кўрсаткичларини  назорат қилиш тизими асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарда  капитал қўйилмалар ва бошқарув фаолияти кўрсаткичлари мутаносиблиги негизида «Konteks Tashkent» МЧЖ бўйича бошқарув ходимлари сони, бошқарув харажатлари, капитал қўйилмалар ва  соф фойда ҳажмининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Корхоналарда ходимларни бошқаришда инновацион усуллардан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик корхоналари рахбар ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш чегаралари KPI баҳолаш тизими натижасига нисбатан “мутлақо хавфсиз”, “меъёрдаги хавфсиз”, “барқарор”, “ўртача хавфли” ва “хавфи юқори” чегаралари доирасида баҳолаш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш методологиясидан оптимал фойдаланишни (U(αi )=∑〖Pij∙uij 〗) ифодаловчи кўрсаткичлар бўйича таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси  корхоналарида жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 21 февралдаги 02/04-2820-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши тўқимачилик корхоналарида ходимларни бошқаришда самарадорликни ортишда қўшимча имкониятлардан мақсадли фойдаланишга хизмат қилган;
тўқимачилик саноати корхоналари бошқарув ходимлари фаолияти рақобатбардошлиги “жуда паст” (0-1,8), “паст” (1,9-2,8), “ўрта” (2,9-3,9) ҳамда “юқори” (4,0-5,0) чегара мезонларини киритиш орқали асосланган илмий янгилик “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 21 февралдаги 02/04-2820-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши ходимлар бошқаруви самарадорлигини ортишига таъсир этувчи омилларнинг муҳимлилик даражасини оптимал аниқлаш негизида чора-тадбирларни мақсадли ташкил этишда қўшимча имкониятлардан унумли фойдаланиш имкони яратилган;
корхоналарда ходимларни бошқариш самарадорлигини аниқлаш усули персонал бошқаруви билан боғлиқ харажатлар таркиби ва ходимлар хизматини баҳолашнинг сифат кўрсаткичларининазорат қилиш тизими асосида такомиллаштирилган илмий янгилик “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналарида жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 21 февралдаги 02/04-2820-сон маълумотномаси). Ушбу бошқарув фаолияти самарадорлигини аниқлаш усулини қўллаш натижасида «Konteks Tashkent» МЧЖда ходимлар меҳнат унумдорлигини 2,6 фоизга ошириш  имконини берган;
тўқимачилик корхоналарда капитал қўйилмалар ва бошқарув фаолияти кўрсаткичларининг ўзгаришига бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш, бошқарув жараёнига татбиқ қилинган инновациялар сони ва капитал қўйилмалар ҳажмини муқобиллаштириш асосида ишлаб чиқаришнинг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари аниқланган илмий янгилик «Konteks Tashkent» МЧЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 21 февралдаги 02/04-2820-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Konteks Tashkent» МЧЖ тўқимачилик корхонасида ходимларни бошқаришнинг инновацион усуллари орқали бошқариш механизми  самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish