Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғуломова Гулнора Мухитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий кўмир ва нефт қолдиқлари асосида олинган углеродли адсорбентларнинг коллоид кимёвий хоссалари», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/К467.
Илмий раҳбар: Абдурахмонов Элдор Баратович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.K/T.66.02.
Расмий оппонентлар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор; Хандамов Даврон Абдуқодирович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий кўмир (Ангрен БПК), нефт кокси ва асфальтен асосида углеродли адсорбентлар олиш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда, бензол ва толуол молекулалари адсорбция изотермалари, дифференциал иссиқликлари, энтропиялари ва термокинетик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий кўмир (50%), нефт кокси (30%) ва асфальтен (20%) 5:3:2 нисбатдаги аралашмаларини 4000С, 6000С, 8000С ҳароратларда қиздирилиб углеродли адсорбент намуналари олинган ва уларнинг коллоид-кимёвий хусусиятлари аниқланган;
маҳаллий кўмир, нефт кокси ва асфальтен аралашмаларининг ҳароратга боғлиқ ҳолда масса йўқотилиши ва сирт юзаларининг ўзгариш асосида, углеродли адсорбент олишнинг оптимал шароити аниқланган;
фаоллантирилган углеродли адсорбентга бензол ва толуол буғи адсорбцияси изотермалари микроғовакларнинг ҳажмий тўйиниш назарияси (МҲТН) математик тенгламалари асосида тавсифланган, бунга кўра логарфимик босим қийматларига асосланиб микро ва мезоғовакларига адсорбцияланиши аниқланган;
олинган фаоллантирилган углеродли адсорбентга жами 4,5 ммоль/г бензол, 3,5 ммоль/г толуол молекулалари ҳамда шундан 3,8 ммоль/г бензол ва 3,3 ммоль/г толуол молекулалари микроғовакларга адсорбцияланиши исботланган;
маҳаллий кўмир, нефт кокси ва асфальтен асосида юқори сорбцион ҳажмга эга фаоллантирилган углеродли адсобентлар олиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий кўмир, нефтнинг қолдиқ маҳсулотлари кокс ва асфальтдан кўмир адсорбентини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олинган фаоллантирилган углеродли адсорбент нефтни қайта ишлашда чиқадиган саноат оқова сувлар таркибидаги ароматик углеводородлардан бензол, толуол молекулаларини тозалаш усуллари «Чиноз НҚИЗ» МЧЖнинг «2022-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 6 октябридаги 28-1-01/768-сон маълумотномаси). Натижада, нефтни қайта ишлашда чиқадиган саноат оқова сувларни ароматик бирикмалар, уларнинг гомологлари ва бошқа моддалардан тозалаш даражасини 5-6 баробарга ошириш имконини беради;
олинган фаоллантрилган углеродли адсорбент нефтни қайта ишлашда чиқадиган саноат оқова сувлар таркибидаги оғир металл (Ag+ (нодир металл), Cu2+ (рангли металл), Zn2+, Pb2+, Al3+) ионларидан тозалаш усуллари «Чиноз НҚИЗ» МЧЖнинг «2022-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 6 октябридаги 28-1-01/768-сон маълумотномаси). Натижада, “Чиноз НҚИЗ” МЧЖ идан чиқадиган саноат оқова сувлар таркибидаги металл ионларидан тозалаш ва қайта ишланган сувнинг тозалик даражаси ГН2.1.5.689-98 меъёрига мос келишини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish