Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳмадов Хамидулла Неъматуллаевичнинг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Янги ҳимояловчи материаллардан фойдаланиб, махсус пойабзални ишлаб чиқиш технологиясини такомиллаштириш”, 05.06.03 – “Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T1185
Илмий раҳбар: Максудова Умида Мирзарахимовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар:
Худойбердиева Дилфуза Баҳромовна, техника фанлари доктори, профессор; Абулниёзов Қурбан Исмаилович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳимоявий махсус пойабзални ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш ҳамда унинг параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
азот сақловчи гетроциклик реагентлар асосида бактерия ва замбуруғларга қарши хоссаларга эга бўлган астарлик чарм олиш технологияси ишлаб чиқилган;
хелат холатдаги микроэлементлар орқали ишлов берилган астарбоб чармларнинг антимикроб фаоллиги «agar»га диффузияланиш усули ёрдамида илмий асосланган;
бактерия ва замбуруғларга қарши хусусиятларга эга астарлик чармларни антимикроб фаоллигини аниқлашнинг илмий асосланган синов усуллари яратилган;
тажрибавий тадқиқотлар асосида ҳимояловчи материаллардан фойдаланиб, махсус пойабзалнинг термоэластопласт (ТЕП) ва полиуретан (ПУ) тагликдан иборат елимли бириктириш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Янги ҳимояловчи материаллардан махсус пойабзални ишлаб чиқиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
антибактериал астарли чарм  олиш технологияси «Ангрен чарм инвест» МЧЖда корхонасида жорий этилган  («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2021 йил 15 декабрдаги ФН-9/3257 сонли маълумотномаси). Натижада, астарли чармларнинг ҳаво ўтказувчанлигини 10% га, антибактериал фаоллик кўрсаткичларини 17% гача яҳшилашга эришилган, маҳаллий корхоналарда ички ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкони яратилган.
ҳимояловчи материаллардан фойдаланиб, махсус пойабзални ишлаб чиқиш технологияси «Анка» МЧЖ қўшма корхонасига жорий этилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2021 йил 15 декабрдаги ФН-9/3257 сонли маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлардан фойдаланиш ҳисобига ҳарбийлар оёқ панжасида тери касалликлари хавфи камайди, гигиеник хусусиятлари 13% гача яҳшиланган, профилактик хусусиятга эга бўлган махсус пойабзалллар ассортименти кенгайган;
ишлаб чиқилган ҳимоявий махсус пойабзал Мудофаа Вазирлиги Моддий техник таъминот бош бошқармасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясида синовдан ўтказилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2021 йил   15 декабрдаги ФН-9/3257 сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарбий хизматчилар оёқ панжасининг тери касалликларига учрашининг олди олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish