Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Бектош Элмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туркистон генерал-губернаторлигида Каспийорти вилоятининг тутган ўрни», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tar.423.
Илмий раҳбар: Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Холиқова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туркистон генерал-губернаторлигида Каспийорти вилоятининг тутган ўрнини очиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Каспийорти вилоятининг Оренбург, Кавказ, алоҳида маъмурий бирлик ва Туркистон каби сиёсий-маъмурий бошқаруви босқичлари аниқланиб, вилоятда “ҳарбий-халқ бошқаруви” тартиблари, вилоят империя марказий идораларининг махсус геостратегик назоратда бўлганлиги очиб берилган;
Туркистонга капиталистик муносабатлар кириб келиши оқибатида Каспийорти вилоятида янги иқтисодий инфратузилма тармоқлари – темир йўллар, почта (Ашхабоддан Эрон чегарасидаги Гаудан орқали Машҳадгача; Кўктепадан Гермаб-Тежен-Серахсгача), телеграф, айниқса Красноводск, Петровск, Астрахань портлари, Амударё ва Орол флотилияларнинг йўлга қўйилиши империя иқтисодий салоҳиятини янада бойишига хизмат қилганлиги далилланган;
вилоят қишлоқ хўжалигидаги трансформацион жараёнлар - Мурғоб, Кеши тажриба плантациялари, пахта янги навлари («Миср», «Sea Island», «Upland»), чорвачиликдаги (аймоқ, қоракўл ва Мерино зотли қўйлар, Ангор зотли эчкилар) ўзгаришлар, янги техника воситаларининг қўлланилиши (“Джин” машиналари, помпа моторлари) Каспийорти вилоятида ер эгалиги муносабатларидаги ўзгаришлар натижаси эканлиги асосланган;
Каспийорти вилоятига хориж фуқароларнинг (форс, арман, яҳудий, немис, польяк, инглиз, француз) кириб келиш омиллари ( иқтисодий, диний, саёҳат, илмий) аниқланиб, уларнинг фуқаролик мақоми (паспорт, виза тизими, вақтинчалик рухсатномалар), хориж фуқароларининг (Гергард ва Гей, ака-ука Крафтлар, ака-ука Кноплар, Луи Зальма, ака-ука Шлоссберглар) Умумтуркистон доирасидаги фаолиятлари ҳамда вилоятнинг Туркистон генерал-губернаторлигига жануби-ғарбдан кириб келувчилар учун назорат дарвоза “саралаш-назорат” пункти вазифасини бажарганлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистон генерал-губернаторлигида Каспийорти вилоятининг тутган ўрнини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Каспийорти вилояти ижтимоий-иқтисодий ҳаётида янги иқтисодий инфратузилмаларнинг шаклланиши ва трансформация жараёнлари ҳақидаги илмий янгиликлардан «Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси»нинг КП 344/325 рақамли «приказ по Туркестанскому краю от 11.12.1916 г.», КП 888/203рақамли «Бланки свидетельств на перевозку по железным дорогам Туркестанского военного округа», КП 327 рақамли «Журнал заседания. При управлении средне-азиатской железной дороги. № 1.1917 г» музей ашёларига илмий тасниф ёзишда ҳамда музей-қўриқхонасининг фото ҳужжатлар фондини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 11 апрелдаги 01-12-10-1713-сон маълумотномаси). Натижада фонд ҳужжатлари Туркистонга темир йўллар кириб келишининг асосий йўналишлари билан боғлиқ жараёнлар ҳақидаги янги илмий фактлар билан тўлдирилган;
Туркистон генерал-губернаторлигига хориж фуқаролари (форс, арман, яҳудий, немис, польяк, инглиз, француз) кириб келишида Каспийорти вилоятининг жануби-ғарбдан кириб келувчилар учун назорат дарвоза “саралаш-назорат” пункти вазифасини бажарганлиги тўғрисида маълумотлардан «Ўзбекистон тарихи» телеканалида эфирга узатилган «Тақдимот» кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 3 декабрдаги 02-40-1226-сон маълумотномаси). Натижалар кўрсатувларни мазмунан бойитишга, телетомошабинларда Туркистон генерал-губернаторлиги Каспийорти вилоятида фуқоролик мақоми мақоми (паспорт, виза тизими, вақтинчалик рухсатномалар)нинг ёритилиш жараёнлари ҳақида тасаввурга эга бўлишга хизмат қилган;
вилоят қишлоқ хўжалигидаги трансформацион жараёнлар - Мурғоб, Кеши тажриба плантациялари, пахта янги навлари («Миср», «Sea Island», «Upland»), чорвачиликдаги (аймоқ, қоракўл ва Мерино зотли қўйлар, Ангор зотли эчкилар) ўзгаришлар, янги техника воситаларининг қўлланилишида (“Джин” машиналари, помпа моторлари) такомиллашуви, Каспийорти вилоятининг Туркистон генерал-губернаторлиги вилоятлари (Сирдарё, Самарқанд, Фарғона, Еттисув) ҳақидаги илмий янгиликларидан Австрия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг илмий тадқиқот фаолиятида фойдаланилган (Австрия Фанлар Академиясининг 2021 йил 27-январдаги UID-ATU-37116303-сон маълумотномаси). Бу эса замонавий хорижий тадқиқотчиларнинг Туркистон қишлоқ хўжалиги ва ирригация тизими ҳақидаги тасаввурларининг кенгайишига хизмат қилган;
Каспийорти вилоятининг сиёсий-маъмурий бошқаруви босқичлари (Оренбург, Кавказ, алоҳида маъмурий бирлик ва Туркистон) аниқланиб, вилоятда “ҳарбий-халқ бошқаруви” тартиблари, вилоят империя марказий идораларининг махсус геостратегик назоратда бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан СамДУ нашриётида чоп этилган «Ўзбек давлатчилиги тарихи» номли ўқув қўлланмасининг «Туркистонда Россия империяси мустамлака бошқарув тизимининг қарор топиши» номли бўлимини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2022 йил  14 февралдаги 10-587-сон маълумотномаси). Натижалар Туркистон генерал-губернаторлиги Каспийорти вилоятининг алоҳида сиёсий мақомга эга бўлиш омилларини очиб беришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish