Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Сарвиноз Азатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини спорт коучинги асосида касбий фаолиятга тайёрлаш технологиялари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1739.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, доцент; Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини спорт коучинги асосида касбий фаолиятга тайёрлаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида касбий фаолиятга тайёрлаш босқичларини координациялаш имкониятлари электрон таълим ресурслари контентини бойитишга мўлжалланган “коуч”, “коучинг”, “спорт коучинги” категорияларининг семантик моҳиятини очиб бериш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш мазмунининг метакогнитив, мотивацион босқичлари спорт коучингига оид технологик жараёнларнинг дидактик алгоритмини белгилашга йўналтирилган илмий-методик тавсияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини спорт коучинги асосида педагогик фаолиятга йўналтириш учун мўлжалланган функционал-таркибли модель касбий профессиограмма воситасида такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини спорт коучи фаолиятини ташкил қилишга ўргатувчи дидактик машғулотлар, менторлик консилиумлари спорт коучинги негизидаги ривожлантирувчи, соғломлаштирувчи стратегиялар орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий педагогик фаолиятга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини спорт коучинги асосида касбий фаолиятга тайёрлаш ресурслари тадбиғини интегратив ёндашув асосида ташкил этиш хусусиятларига оид тавсия ва таклифлар ИЗ 20170929458- рақамли «Юқори спорт натижаларига эришишда психологик ва ижтимоий психологик таъминот механизмлари» мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳанинг бажарилишида ва илмий натижаларида ўз аксини топган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 89-03-3721-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларининг “Жисмоний маданият” таълим йўналиши бакалаврларини касбий фаолиятга тайёрлаш имкониятларини оширишга эришилган, спорт коучинги соҳасига оид билимлари ривожлантирилган;
бўлажак ўқитувчиларни спорт коучинги асосида  касбий фаолиятга йўналтиришга мўлжалланган ковергент ва дивергент мазмунли топшириқларни қўллаш юзасидан ишлаб чиқилган дидактик тавсиялардан А1-ХТ-0-92997- рақамли «Ёшларни  умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар  ўйғунлиги асосида  маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг  муаммолари» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 89-03-3721-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини спорт коучинги асосида касбий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилган.
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини спорт коучинги асосида касбий фаолиятга тайёрлашга йўналтирилган модель компонентларини такомиллаштиришга оид таклифлардан ФЗ-2016-0910202206 – “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил талабаларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида бажарилган монографияни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 89-03-3721-сон маълумотномаси). Натижада “Жисмоний маданият” таълим йўналиши талабалари учун “Жисмоний маданиятда спорт коучинги” танлов фани  мазмунини бойитишга хизмат қилган.
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини спорт коучи сифатидаги фаолиятини ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан ИЗ 20170929458- рақамли «Юқори спорт натижаларига эришишда психологик ва ижтимоий психологик таъминот механизмлари» мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳанинг амалий натижаларини бажарилишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 89-03-3721-сон маълумотномаси). Натижада, “Жисмоний маданият” таълим йўналиши бакалаврлари учун спорт коучинги негизидаги ривожлантирувчи, соғломлаштирувчи стратегияларни таълим жараёнига татбиқ қилиш ва шу асосда жисмоний тарбияни ўқитиш методикаси таълим сифатини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish