Sayt test rejimida ishlamoqda

Тулаганов Шухрат Фуркатжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт такомиллашув босқичида малакали гандболчиларнинг ўйин амплуасини инобатга олган ҳолда мажмуавий тайёрлаш тизими”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2034.             
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Сафарова Дилбар Джамаловна, биология фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Усманходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамов Жасур Анварович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд-Финландия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали гандболчиларнинг ўйин амплуаларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт такомиллашув босқичидаги малакали гандболчиларнинг ўйин амплуасини инобатга олган ҳолда вақтинча сон жиҳатдан устунликка эга бўлиши ҳамда ҳужум ҳудудларидан бирида қулай вазият яратиш учун тактик комбинацияларни ва фазаларини узлуксизлигини таъминлаш ҳисобига мусобақаларда тактик тайёргарлик имкониятлари кенгайтирилган;
дарвозабон ўйин амплуасидаги малакали гандболчиларни дарвозага тўп отаётган ўйинчига нисбатан дарвозани қўриқлашда мураккаб усулларни бажариш учун тўпнинг йўналиши ва нишонга олиш бурчагини камайтиришга қаратилган силтаниш билан сакраш (бир вақтнинг ўзида горизонтал ва вертикал) ҳисобига дарвозани ҳимоялаш имконияти такомиллаштирилган;
малакали гандболчиларнинг мусобақа фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб координация қобилиятларини ривожлантириш учун бир вақтнинг ўзида реакция билдириш ва фазода йўналиш олишга қаратилган тор таянч устида бажариладиган машқларни машғулотларга киритиш ҳисобига мувозанат сақлаш ҳамда динамик ритм қобилиятлари такомиллаштирилган;
малакали гандболчиларнинг ўйин амплуасини ҳисобга олган ҳолда бурчак ўйинчисининг мусобақа фаолиятидаги дарҳол реакцияга киришишни талаб қиладиган танани барқарорлаштириш учун куч сифатлари, майдонда тўғри йўналишни эгаллаш учун қисқа муддатли тезланишлар, тез тикланиш учун чидамлилик блоклари киритиш ҳисобига техник-тактик кўрсаткичлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спортда такомиллашув босқичида малакали гандболчиларнинг ўйин амплуаларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш хусусиятларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар натижалари асосида:
малакали гандболчиларни ўйин амплуаларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тайёргарлигини такомилаштириш бўйича ишлаб чиқилган тажриба дастури гандбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ўқув-тренировка жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги 06-13/282-сон маълумотномаси). Натижада гандбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эронда бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда 2-ўринни эгаллаган;
ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети гандбол бўйича терма жамоасининг ўқув-тренировка жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги 06-13/282-сон маълумотномаси). Натижада университет гандболчиларининг умумий жисмоний тайёргарлиги яхшиланган:умумий чидамлилиги – 7,11%га, портловчи кучи – 6,74%га, координацион қобилиятлари – 8,2% га ошган;  
гандболчиларнинг заҳира имкониятларини баҳолашни ишлаб чиқилган тизими Енгил атлетика ва спорт ўйинларига ихтисослаштирилган Тошкент шаҳар 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўқув-тренировка жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги 06-13/282-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларнинг махсус ҳаракат сифатлари яхшиланган: дарвозага тўпни улоқтириш миқдори – 14.3% га, қарши хужумни ташкил қилиш ва амалга ошириш – 20,6% га ортган, тўпни йўқотишлар миқдори эса – 22,4% га камайган;
гандболчиларнинг ўйин амплуаларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тажриба дастури «Гандбол назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланмага сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274-сон буйруғи асосидаги 274/271-рақамли гувоҳномаси). Натижада “Гандбол назарияси ва услубияти” ихтисослиги бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг касбий компетентлиги ва техник-тактик қобилиятлари даражаси ўйин амплуасининг барча турлари бўйича ўртача 18%га ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish