Sayt test rejimida ishlamoqda

Муртазаев Кувандик Мустафаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сув совутиш қурилмаларида (градирняларда) иссиқлик ва масса алмашиш жараёнларини жадаллаштириш технологиясини яратиш», 05.05.04–Саноат иссиқлик энергетикаси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т96.

Илмий раҳбар: Мухиддинов Джалолиддин Насирович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар: Кремков Михаил Витальевич, техника фанлари доктори, профессор; Шаисламов Алишер Шаабдурахманович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: «Issiqlikeletrloyiha» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат корхоналаридаги cувни совитиш даражасини ошириш учун суғориш қурилмаларида иссиқлик масса алмашиниш жараёнини жадаллаштириш, гидравлик қаршиликни камайтириш, энергетик самарадорликни ошириш режимларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

буғлатиб совутиш градирняларида композицион полимер материаллардан ишланган энергия самарали суғориш қурилмалари билан айланма техник сув таъминотининг энергия технологик схемаси ишлаб чиқилган;

буғлатиб совитиш градирнялари энергия самарали композицион полимер қувурли суғориш қурилмаларидаги иссиқлик ва масса алмашуви жараёнларининг асосий энергия технологик параметрлари аниқланган;

фазалар тақсимланиши нотекислиги ва турбулентлигини ҳисобга олиб қувурлардан қилинган суғориш қурилмаларида сувни совитиш жараёнининг услуби ишлаб чиқилган;

қувурли суғориш қурилмаларида сувни совутиш, иссиқлик ва масса алмашиниш жараёнининг бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;

градирняларда сувни совутиш тизимидаги ҳавонинг ҳарорати ва тезлигини суғориш қурилмасининг баландлигига боғлиқ ҳолда қувурлар тўпламининг гидравлик қаршилиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Саноат корхоналарида айланма сув таъминоти тизимларини тежамкор иш режимларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

БОП-63 суғориш қурилмасига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патенти олинган («Градирня суғориш қурилмалари», №FAP 01048-2015й). Суғориш қурилмасини тадбиқ этилиши ҳароратлар фарқини Δt=10-15 0С га ошириш имконини берган;

полимер суғориш қурилмасининг блоки (БОП-63) «Ўзбекнефтегаз» АЖ таcаруфидаги корхоналарда, жумладан «Муборакнефтгаз» МЧЖ «Кўкдумалоқ» конидаги газларни босим билан узатиш компрессор станциясининг (ГБУКС) умумий майдони 432 м2 бўлган уч секцияли вентиляторли градирнясига жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2017 йил 2 октябрдаги 31/1-446-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши корхонага бир йилда 407700 кВт/соат электр энергияни тежаш имконини берган;

полимер суғориш қурилмасининг энергия тежамкор иш режимлари «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда умумий майдони 192 м2бўлган олти секцияли вентиляторли градирнянинг бир секциясида жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2017 йил 2 октябрдаги 31/1-446-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларининг қўлланилиши корхонага бир йилда 804528 кВт/соат электр энергияни тежаш имконини берган;

термопластик материаллардан экструзия усули бўйича тайёрланган қувурчадан иборат полимер суғориш қурилма блоки Давлат реестрига Tsh15008740-01:2013-сон билан рўйхатга олинган («Ўзстандарт» агентлигининг 2014 йил 18 апрелдаги маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish