Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукаримов Бекзод Абобакировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ботиқ ҳаво қувур абсорберли қуёш ҳаво иситгич коллекторларида иссиқлик ва масса алмашинув жараёнлари”, 05.05.06 – «Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари» ихтисослиги бўйича. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD /Т603.
Илмий раҳбар: Аббасов Ёрқин Содиқович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.Т.106.02.
Расмий оппонентлар: Пайзуллаханов Мухаммаде-Султанхан Сайдивалиханович, техника фанлари доктори; Рахимов Эргашали Юлдашевич, техника фанлари бўйича PhD.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ботиқ ҳаво қувур абсорберли қуёш ҳаво иситгич коллекторини ишлаб чиқиш ва унинг иссиқлик-техникавий ҳамда гидравлик қаршилик параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ботиқ ҳаво қувур абсорберли қуёш ҳаво иситгич коллекторининг ҳаво қувурларида иссиқлик ва ҳаво тезлиги тарқалиши, гидравлик қаршилик коэффициентини ҳаво қувурининг ботиқлик баланадлигига боғлиқ ҳолда, Рейнолдс сони (Re) 2750-4190 қийматлари оралиғида мақбул ишлаш режимини аниқлаб берувчи математик модели ишлаб чиқилган; 
иситгич қувурининг ҳаво оқимига уюрма ҳаракат берувчи геометрик параметрлари орасидаги ўзаро боғлиқликни самарадорликка таъсирини аниқлаш имконини берувчи ҳисобий ифода таклиф этилган ва мазкур коллекторнинг қувурларида ботиқлик диаметри ва баландлиги орасидаги мақбул нисбат 0,67 эканлиги аниқланган;
ботиқ ҳаво қувур абсорберли қуёш ҳаво иситгичининг турбулент оқим шароитида иссиқлик бериш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда гидравлик қаршилик коэффициентини 0,45 дан 0,25 гача камайтириш имконини берувчи эмпирик тенгламалар олинган; 
иссиқлик алмашинув жараёнларини жадаллаштириш асосида иссиқлик бериш коэффициентини ошириш имконини берувчи ботиқ ҳаво қувур абсорберли қуёш ҳаво иситигич қурилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. 
Ботиқ ҳаво қувур абсорберли қуёш ҳаво иситгич коллекторларини ишлаб чиқиш ва уларнинг асосий иссиқлик-техникавий параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Қуёш ҳаво иситгич коллектори» (FAP 01829) ишлаб чиқилди ва Фарғона вилояти Фарғона туманида қурилган намунавий турар-жой биноларининг иссиқлик таъминоти тизимларига жорий этилди (Фарғона вилояти Қурилиш бош бошқармаси далолатномаси). Натижада, тизимда фойдаланилаётган табиий газ сарфини 12% гача тежаш имконини берган;
4 м2 ишчи юзага эга бўлган, фойдали иш коеффициенти 60-68% ни ташкил қилувчи, ботиқ ҳаво қувур абсорберли қуёш ҳаво иситгич коллектори “Farg‘ona neft maxsulotlari” МЧЖ корхонасининг хомашёлар сақлаш биносини йил давомида иссиқлик таъминоти эҳтиёжларини қоплаш учун ишлаб чиқилган ва жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021-йил 9-декабрдаги 02-08/7179-сонли маълумотномаси, стартап лойиҳаси бажарилган). Натижада, анаънавий ҳамда ноанаънавий иссиқлик таъминоти тизимлари биргаликда фойдаланиш орқали углеводород ёқилғи сарфини 17% гача камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish