Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзуллаев Бобуржон Ширинбой ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асинхрон моторларнинг энергомеханик кўрсаткичларини мониторинги асосида техник ҳолатини диагностика қилиш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.РhD/T1619.
Илмий раҳбар: Қаршибаев Асқарбек Илашевич, техника фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01. 
Расмий оппонентлар: Хошимов Фозилжон Абидович, техника фанлари доктори, профессор.
Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: асинхрон моторларнинг энергомеханик кўрсаткичларини мониторинги асосида уларнинг техник ҳолатини кенг диапазонда диагностика қилиш имконини берувчи қурилма яратиш ҳамда тадқиқ қилишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр технологик қурилмалар юритмаларининг электр ва механик кўрсаткичлари ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда уларнинг қизиш ҳароратларини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган; 
машинасозлик корхоналарида деталларга ишлов бериш қурилмаларининг электр энергияси сарфини аниқлаш усули электр энергиясига таъсир этувчи атроф-муҳит ҳарорати, металнинг зичлиги ва массасини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
асинхрон моторларнинг энергомеханик тавсифлари асосида моторнинг техник ҳолатини кенг диапазонда диагностика қилиш ҳамда иш режимларини оптимал бошқариш имконини берувчи қурилма яратилган;
асинхрон моторларнинг техник ҳолатини диагностика қилувчи қурилманинг ишлаш алгоритми ва дастурий таъминоти моторнинг электр, иссиқлик ҳамда механик кўрсаткичларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дастгоҳ электр моторларининг электр ва механик кўрсаткичларини мониторинг қилиш асосида уларнинг техник ҳолатини диагностика қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
машинасозлик заводларидаги дастгоҳларнинг маҳсулот бирлигига тўғри келадиган электр энергия солиштирма сарфини ва электр моторларининг қизиш ҳароратини техник ва электр кўрсаткичлари асосида аниқлашнинг математик моделлари Навоий машинасолик заводида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати»нинг 2022 йил 24 январдаги 02-01-01/127-сон маълумотномаси). Натижада дастгоҳлар учун сарфланадиган электр энергия истеъмолини ҳисоблашнинг аниқлик даражасини 5 фоизга ошириш имконини берган;
машинасозлик заводларидаги дастгоҳ электр моторларининг электр, механик ва иссиқлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш асосида уларнинг техник ҳолатларини кенг диапазонда диагностика қилиш орқали электр моторларининг таъмирлашсиз хизмат муддатини  ошириш имконини берувчи қурилма Навоий машинасолик заводида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати»нинг («Навоий кон-металлургия комбинати»нинг 2022 йил 24 январдаги 02-01-01/127-сон маълумотномаси). Натижада электр моторларининг таъмири учун сарфланадиган харажатлар ҳисобидан бир йилда 102 059 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган; 
электр моторларининг электр, механик ва иссиқлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш асосида уларнинг техник холатини диагностика қилувчи ZM307A қурилмасининг электр схемаси, алгоритми ва дастурий таъминоти бўйича ишлаб чиқилган услубий қўрсатма Навоий машинасолик заводида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати»нинг 2022 йил 24 январдаги 02-01-01/127-сон маълумотномаси). Натижада ZM307A қурилмасини исталган қувватли механизмларнинг моторларига қўллашда юзага келадиган қийинчиликларни бартараф этиш ҳамда иш жараёнида бошқариш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish