Sayt test rejimida ishlamoqda

Турекеева Альфия Жиенбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи): “Малака ошириш тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped928.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Неъматов Шуҳрат Эргашович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Мирсолиева Мухаббат Тухтасиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ таълими ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий-педагогик жиҳатлари креативлик, рефлексивлик, акмеологик сифатларни таркиб топтиришга йўналтирилган модулли таълимнинг таянч нуқтаси ҳисобланган эврологик фаолиятнинг методик компетенция билан интернал тарзда барқарор қайта алоқага киришувини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
малака ошириш тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштиришнинг индивидуал таълим траекториясини белгилаш, малака оширишнинг вариатив шаклларини амалга ошириш, андрагогик ва витаген таълим интеграциясини таъминлашга доир устувор йўналишлари шахсий ҳаётий тажрибага асосланган витаген таълим талабларини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштиришнинг бенчмаркингга асосланган модели “ҳаёт давомида таълим олиш” парадигмаси ва ўқитувчиларнинг даврий касбий ривожланишидан доимий узлуксиз таълимга ўтиш жараёнлари билан интенсив қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
халқ таълими ходимларининг шахсий ва касбий салоҳиятини ривожлантиришнинг ташкилий-функционал, дидактик механизмлари креатив муҳитнинг яхлитлик, интеграллик, ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтирилган қисқа муддатли курслар ва даврий семинарларнинг тадқиқий-педагогик (teacher research) даражасининг дифференциявий адаптивлигини ошириб бориш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш механизмлари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
халқ таълими ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий-педагогик жиҳатларини креативлик, рефлексивлик, акмеологик сифатларни таркиб топтиришга йўналтирилган модулли таълимнинг таянч нуқтаси ҳисобланган эврологик фаолиятнинг методик компетенция билан интернал тарзда барқарор қайта алоқага киришувини таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир таклифлардан “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари мазмуни, сифати ва тингловчиларнинг тайёргарлиги ҳамда компетентлигига қўйиладиган малака талаблари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 5 апрелдаги 02-02/3-1042-сон маълумотномаси). Натижада, илғор хорижий тажрибалар асосида малака ошириш жараёнлари мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
малака ошириш тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштиришнинг индивидуал таълим траекториясини белгилаш, малака оширишнинг вариатив шаклларини амалга ошириш, андрагогик ва витаген таълим интеграциясини таъминлашга доир устувор йўналишларини шахсий ҳаётий тажрибага асосланган витаген таълим талабларини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан “Халқ таълими ходимларини қайта таёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг таянч ўқув юртларини белгилаш” бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 5 апрелдаги 02-02/3-1042-сон маълумотномаси). Натижада, халқ таълими ходимларини малакасини ошириш тизимини кооперативлик асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштиришнинг бенчмаркингга асосланган моделини “ҳаёт давомида таълим олиш” парадигмаси ва ўқитувчиларнинг даврий касбий ривожланишидан доимий узлуксиз таълимга ўтиш жараёнлари билан интенсив қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика ва психология бакалавриат таълим йўналишлари учун “Салыстырмалы педагогика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйриғи, 500-151 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг жаҳонда ўқитувчилар тайёрлаш ва малакасини оширишга доир илғор хорижий тажрибаларини самарали ўзлаштиришига хизмат қилган;
халқ таълими ходимларининг шахсий ва касбий салоҳиятини ривожлантиришнинг ташкилий-функционал, дидактик механизмларини креатив муҳитнинг яхлитлик, интеграллик, ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтирилган қисқа муддатли курслар ва даврий семинарларнинг тадқиқий-педагогик даражасининг дифференциявий адаптивлигини ошириб бориш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан И1-ХТ-0-11142 рақамли “Ўқитувчилар малакасини оширишнинг инновацион-қадриятли йўналишларини жорий этиш” (2015-2016 йй) инновацион лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 ноябрдаги 89-03-4507-сон маълумотномаси). Натижада, халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш тизимининг андрагогик таълим талабларига мувофиқ келувчи инновацион механизмини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish