Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизов Нурмухаммад Нематиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Омон Мухтор романлари поэтикаси: реализм ва фантастика уйғунлиги”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil1494.      
Илмий раҳбар: Қуронов Дилмурод Ҳайдаралиевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Қобилова Зебохон Бакировна, филология фанлари доктори, доцент; Ҳамраева Муҳайё Аҳмадовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Омон Мухторнинг романлари бадиий структурасида реалистик ва фантастик унсурларнинг ўзаро уйғунлашув механизмлари, қаҳрамон руҳиятини, сюжетни изчил ҳаракатлантириш, бадиий макон ва замонни тасвирлашдаги бадиий-эстетик функцияларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фантастик замон ва макон тасвири ижтимоий-сиёсий давр руҳига хос хусусиятларни тўлақонли ҳис қилиш, мукаммал кўринишини тасаввур этишга қаратилгани, уларнинг ўзаро алоқадорлик касб этиши исботланган;
Омон Мухтор ижодий тафаккури воқеликнинг пластик образини яратишга эмас, инсон руҳиятида қолдирган изларини ифодалашга қаратилгани асосланган;
фантастик унсурларнинг қаҳрамон ботиний олами, маънавий-руҳий қиёфасини ёритишда асосий бадиий восита сифатида қўлланилгани, асар бадиий структурасидаги белгиловчи ўрни, сюжетни ҳаракатга келтиришда бажарган эстетик ҳамда поэтик вазифаси аниқланган;
реализм ва фантастиканинг қоришиқ ҳолда тасвирланиши, аввало, миллий фольклор таъсири, шунингдек, бадиий адабиёт ва  дунё адабиётига хос тасвир принципи асосида пайдо бўлгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Омон Мухтор романларида реализм ва фантастика уйғунлиги масаласини тадқиқ этиш, илмий ва амалий натижаларни белгилаш асосида:
реал хронотоп, фантастик замон ва макон тасвири, уларнинг ўзаро алоқадорлик касб этишига оид хулосалардан ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 13 октябрдаги 1701/261-сон маълумотномаси). Натижада фольклор мотивлари билан боғлиқ маълумотлар мазмунан бойитилган, халқ оғзаки ижодининг бугунги адабий жараёнга таъсири масаласини аниқлашда манба бўлиб хизмат қилган;
Омон Мухтор романларида воқеликнинг пластик образини яратиш, инсон руҳиятида қолдирган изларини ифодалаш, бадиий психологизм муаммосига оид назарий ва амалий таклиф, тавсиялардан Карабук университети Адабиёт факультети Турк тили ва адабиёти бўлимида (Туркия Республикаси) бажарилган TED734 Türkistan Milli Uyanış Edebiyatı, TED323 Özbek Edebiyatı, TED226 Çağdaş Türk  Dünyası Edebiyatı II, TED305 Çağdaş Türk Lehçeleri I, TED306 Çağdaş Türk Lehçeleri II дарсларида фойдаланилган (Карабук университетининг 2021 йил 28 октябрдаги маълумотномаси). Натижада дарслар илмий-назарий далиллар билан бойитилиб, бадиий адабиётнинг маънавий-маърифий, ижтимоий-эстетик аҳамияти батафсил ёритилишига асос бўлган;
фантастик унсурларнинг қаҳрамон ботиний олами, маънавий-руҳий қиёфасини ёритишда асосий бадиий восита сифатида қўлланилгани, асар бадиий структурасидаги белгиловчи ўрни, сюжетни ҳаракатга келтиришда бажарган универсал поэтик вазифасига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали “Умр дафтари”, “Зиё дарғалари” номли илмий-маърифий кўрсатувларида фойдаланилган (“Маҳалла” телерадиоканалининг 2022 йил 7 январдаги 01-02-04-11-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-маърифий жиҳатдан салоҳияти ортишига, бадиий адабиётнинг тарбия воситаси сифатидаги аҳамиятини очиб беришга эришилган; 
адиб ижодида реализм ва фантастиканинг қоришиқ ҳолда тасвирланиши миллий фольклор таъсири, бадиий адабиёт ва  дунё адабиётига хос тасвир принципи асосида пайдо бўлгани ҳақидаги таҳлиллардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним шеърият” ижодий тўгараги фаолиятида, адабий кечаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 01-03/1058-сон маълумотномаси). Илмий натижалар ёш ижодкорларнинг Омон Мухтор асарларини теранроқ англашларига, тасаввурларини кенгайтиришга кўмаклашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish