Sayt test rejimida ishlamoqda

Қамбаралиева Марғуба Иброхимжановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нитрилгидратаза продуцентлари бўлган Rhodococcus авлодига мансуб бактериялар скрининги ва тавсифи», 03.00.04–Микробиология ва вирусология  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/В388.
Илмий раҳбар: Махсумханов Ахмаджан Аъзамханович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Шакиров Заир Саатович, биология фанлари доктори, профессор; Якубов Искандар Тахирович биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нитрилгидратаза продуценти бўлган Rhodococcus авлодига мансуб бактерияларни ажратиб олиш, фаоллиги бўйича скрининг қилиш ҳамда акриламид ишлаб чиқаришда улардан фойдаланиш имкониятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда нитрилгидратаза продуценти бўлган маҳаллий Rhodococcus ruber - 8/4/1 штамми ажратиб олинган; 
Rhodococcus ruber-8/4/1 штаммининг юқори фаол нитрилгидратаза ферменти (430 бир./мг) биосинтези учун оптимал озуқа муҳити таркиби ва ўстириш шароитлари танланган;
маҳаллий Rhodococcus ruber-8/4/1 штаммининг нитрилгидратаза ферменти кофактор сифатида кобалт ионларига муҳтожлиги яъни темир ионларига нисбатан фермент фаоллиги 8-9 марта юқори бўлиши аниқланган; 
Rhodococcus ruber-8/4/1 штаммининг ҳужайралари билан НАКни акриламидга биоконверсиясининг шароитлари (15%дан юқори бўлган АА сувли эритмасини синтез қилиш учун ҳарорат 20оС, рН 7.5, ҳужайра қуруқ биомассаси миқдори 9 мг/мл) оптималлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фаол нитрилгидратаза продуценти бўлган маҳаллий Rhodococcus ruber-8/4/1 штаммини ажратиб олиш ва тавсифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
нитрилгидратаза фаоллиги юқори бўлган Rhodococcus ruber-8/4/1 маҳаллий штамми учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№IAP 05723, 2018 й.). Натижада, фаол нитрилгидратаза ферментини ҳосил қилувчи штамм акрил кислотаси нитрилини акриламидга биоконверсия қилиш имконини берган;
акрил кислотаси нитрилини акриламидга биоконверсия қилувчи маҳаллий Rhodococcus ruber-8/4/1 штаммининг ферментатив фаол биомассаси асосидаги “РОДОАМИД” биокатализатори “Navoiyazot” АЖнинг Марказий лабораториясида биоакриламиднинг сувли эритмалари олишда қулланилган (O’zkimyosanoat” АЖнинг 2021 йил 15 июлдаги 23-3-2625-сон маълумотномаси). Натижада, биоакриламиднинг 13,7-18,7%-ли сувли эритмаси 100% конверсия даражаси билан синтез қилинган ва олинган биоакриламид намунасини радикал полимерлаб 14-18% биогел синтез қилиш ҳамда АА ишлаб чиқаришда кимёвий усулни иқтисодий самарадор экологик тоза биокаталитик усулга алмаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish