Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшпулатова Зайнаб Баратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Корхоналарда даромадлар ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1603.
Илмий раҳбар: Ташназаров Самиддин Низамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Остонокулов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда даромадлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узоқ муддатли шартномаларда даромадларни амалдаги тахминий маълумотномалар асосида эмас, бевосита бажарилган ишлар (натижалар) даражаси ҳамда амалга оширилган харажатлар (сарфланган ресурслар) ҳиссаси асосида аниқлаш таклиф этилган;
корхоналар ҳисоб сиёсатига 3310 – «шартномавий активлар», 9020 – «харидорлар билан шартномалар бўйича товарларни сотишдан тушум» ҳамда 8000 – «бошқа умумлашган даромадлар» ишчи счетларини киритиш ҳамда уларнинг бухгалтерия ёзувлари таклиф этилган;
корхоналарнинг «фойда ва зарарлар ҳамда бошқа умумлашган даромадлар» тўғрисидаги ҳисоботига одатдаги фаолияти билан боғлиқ даромадлар учун 010-080-сатрлар, одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадлари учун 091-096-сатрлар, бошқа умумлашган даромадлар бўйича 181-188-сатрларни киритиш таклиф этилган;
молиявий ахборотларнинг ишончлилиги ва таққосланувчанлиги таъминлашда корхоналар даромадларини «шартномалар – бажарилишларга оид мажбуриятлар – операция нархини аниқлаш – операция нархини бажарилишларга оид мажбуриятларга тақсимлаш – тушумни тан олиш» яхлит занжири бўйича ҳисобга олишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарда даромадлар ҳисобини такомиллаштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
узоқ муддатли шартномаларда даромадларни амалдаги тахминий маълумотномалар асосида эмас, бевосита бажарилган ишлар (натижалар) даражаси ҳамда амалга оширилган харажатлар (сарфланган ресурслар) ҳиссаси асосида аниқлаш бўйича таклифлари Туркиядаги «Murel Yatirim Inshaat А.Shнинг Murel доимий муассасаси», «Оq oltin don mahsulotlari» АЖ ҳамда «Samarkand-Parranda» АЖ ҚКларнинг ҳисоб сиёсатига жорий қилинган («Murel Yatirim Inshaat А.SHнинг Murel» доимий муассасаси 2021 йил 25 сентябрдаги 36-сон, «Оq oltin don mahsulotlari» АЖнинг 2021 йил 21 октябрдаги 45-сон ҳамда «Samarkand-Parranda» АЖ ҚКнинг 2021 йил 21 майдаги 17-сон маълумотномалари). Натижада, корхоналарда тушумларни бажарилган ишларга мутоносиб равишда тан олиш имкониятини берган;
корхоналар ҳисоб сиёсатига 3310 «Шартномавий активлар» 9000 «Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар» ҳамда 8000 «Бошқа умумлашган даромадлар» ишчи счетларини киритиш ҳамда уларнинг бухгалтерия ёзувлари бўйича таклифлари «Samarkand-Parranda» АЖ ҚК ҳамда «Оq oltin don mahsulotlari» АЖлари ҳисоб сиёсатига жорий қилинган («Samarkand-Parranda» АЖнинг 2021 йил 21 майдаги 17-сон ҳамда “Оq oltin don mahsulotlari» АЖнинг 2021 йил 21 октябрдаги 45-сон маълумотномаси). Натижада фойда ва зарарлар ҳамда бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботнинг ахборот таъминотининг тўлалигини таъминлаш ва сифатини оширишга хизмат қилган; 
корхоналарнинг «Фойда ва зарарлар ҳамда бошқа умумлашган даромадлар» тўғрисидаги ҳисобитига одатдаги фаолияти билан боғлиқ даромадлар учун 010-080-сатрлар, одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадлари учун 091-096-сатрлар, бошқа умумлашган даромадлар бўйича 181-188-сатрларни киритиш орқали фойдаланувчилар эҳтиёжига уйғун бўлган даромадлар таркиби шакллантириш бўйича таклифлари «Samarkand-Parranda» АЖ ҚК ҳамда «Оq oltin don mahsulaotlari» АЖлари ҳисоб сиёсатига жорий қилинган («Samarkand-Parranda» АЖ ҚКнинг 2021 йил 21 майдаги 17-сон ҳамда «Оq oltin don mahsulotlari» АЖлари 2021 йил 21 октябрдаги 45-сон маълумотномалари). Натижада даромадлар таснифини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда ахборот фойдаланувчиларнинг ахборот эҳтиёжларига мос бўлган ахборотларни шакллантириш имконини берган;
корхоналар даромадларини «шартномалар - бажарилишларга оид мажбуриятлар - операция нархини аниқлаш - операция нархини бажарилиш-ларга оид мажбуриятларга тақсимлаш - тушумни тан олиш» яхлит занжирли тизими асосида ҳисобга олишнинг услубий жиҳатлари такомиллаштириш бўйича таклифлари «Samarkand-Parranda» АЖ ҚК ҳамда «Оq oltin don mahsulotlari» АЖ ҳисоб сиёсатига жорий қилинган («Samarkand-Parranda» АЖ ҚКнинг 2021 йил 21 майдаги 17-сон ҳамда «Оq oltin don mahsulotlari» АЖнинг 2021 йил 21 октябрдаги 45-сон маълумотномалари). Натижада корхоналарда тушумларни 15-сон МҲХС «Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар» стандартига мувофиқ тан олиш, баҳолаш ва ҳисобларда акс эттиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish