Sayt test rejimida ishlamoqda

Каленов Кузберген Тлегенович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини суғурталашни ривожлантириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1588
Илмий раҳбар: Бауетдинов Мажит Жанызақович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01.
Расмий оппонентлар: Қузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахманов Зафаржон Яшинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги корхоналарини суғурталашни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлажак ҳосилини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта мукофотларининг 20 фоизини бюджетдан субсидиялаш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалигида экинларни суғурталаш бўйича жавобгарликни экинни экишдан тортиб то етказиб бериш, қайта ишлашгача бўлган даврга суғурталашни амалга оширувчи суғурта маҳсулотини жорий этиш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда хорижга экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталашнинг «мажбурий аннуитет суғуртаси» шаклини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
қишлоқ хўжалиги суғуртасида “универсал суғурта полислари”ни қўллаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини суғурталашни ривожлантириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлажак ҳосилини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта мукофотларининг бир қисмини бюджетдан субсидиялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сон “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги ND-84285878-сон маълумотномаси). Натижада давлат бюджетидан пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлажак ҳосилини суғурталаш шартномалари бўйича 7,1 млрд. сўм субсидия ажратилган;
қишлоқ хўжалигида экинларни суғурталаш бўйича жавобгарликни экинни экишдан тортиб то етказиб бериш, қайта ишлашгача бўлган даврга суғурталашни амалга оширувчи суғурта маҳсулотини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сон “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги ND-84285878-сон маълумотномаси). Натижада суғурта хизматлари бозорида суғурта компаниялари томонидан 5,3 мингта суғурта шартномалари тузилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда хорижга экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталашнинг «мажбурий аннуитет суғуртаси» шаклини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сон “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига киритилган “Ўзагросуғурта” АЖ 2021 йил 5 мартдаги 125/Ж-сон баённомаси билан амалиётга жорий қилинган (“Ўзагросуғурта” АЖ 2021 йил 15 октябрдаги 02/10-сон маълумотномаси). Натижада суғурталовчи ва суғурталанувчи учун ҳар жиҳатдан қулай суғурталаш шарт-шароитлари яратилиб, экспорт шартномаларини суғурталаш бўйича 2021 йилнинг 9 ойи давомида тузилган суғурта шартномалари сони 2020 йилнинг 9 ойи давомида тузилган суғурта шартномаларига нисбатан 240 тага ошган;
суғуртага қабул қилинадиган рискларни ҳудудий белгилари, келиб чиқиш манбалари ва индивидуал хусусиятлари асосида таснифлаш ва баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги суғуртасида “универсал суғурта полислари”ни қўллаш таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ 2021 йил 5 мартдаги 125/Ж-сон баённомаси билан амалиётга жорий қилинган (“Ўзагросуғурта” АЖ 2021 йил 15 октябрдаги 02/10-сон маълумотномаси). Натижада 2020 йилнинг 9 ойи давомида тузилган суғурта шартномаларининг зарарлилик даражаси 2019 йилнинг 9 ойлиги давомида тузилган суғурта шартномаларининг зарарлилик даражасига нисбатан 10 фоиз камайишига эришилган. Бунинг натижасида иқтисод қилинган суғурта қопламалари ҳажми 250 млн. сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish