Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдашев Шухратбек Хабибулло ўғлининг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экскаваторларнинг чўмич тишларини қайта тиклаш усулини такомиллаштириш», 05.08.06 – «Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш» (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т1312 
Илмий раҳбар: Қосимов Каримжон, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон машинасозлик институти, PhD.03/30.09.2020.Т.124.01
Расмий оппонентлар: Шокиров Бахтиёр Махмудович, техника фанлари доктори, доцент; Каримходжаев Назиржон, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади экскаватор чўмич тишларининг ишчи юзасига ейилишга чидамли материалларни пайвандлаб қоплаб ресурсини орттириш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экскаватор чўмич тишларининг ресурсини ошириш мақсадида уларнинг тош-тупроқ жинслари билан ишқаланиб ейиладиган мураккаб шаклли ишчи юзасига ейилишга чидамли материални пайвандлаб қоплаш имконини берадиган қурилманинг конструкцияси ишлаб чиқилган;
турли таркибли материаллар пайвандлаб қопланган намуналарни лаборатория шароитида абразив муҳитда ейилишга синашга ва уларнинг ейилишга чидамлиликларини солиштиришга мўлжалланган қурилманинг конструкцияси ишлаб чиқилган;
экскаватор чўмич тишлари материалининг ейилиш миқдори, унга асосан эса ейилиш жадаллиги тош-тупроқнинг нисбий ишқаланиш хусусиятига, босимга, ишқаланиш йўлига, ишқаланиш тезлигига, пайвандлаб қопланган материалнинг физик-механик хоссалари (қаттиқлиги, таркибидаги қаттиқ қотишмалар миқдори)га боғлиқ ҳолда ўзгариш қонуниятларини ифодаловчи назарий ва эмпирик боғланишлар олинган;  
экскаватор чўмич тишларининг ишчи юзасига пайвандлаб қоплаш учун унинг ресурсини янгисига нисбатан икки мартагача юқори бўлишини таъминлайдиган структурага, қаттиқликка ва ейилишга чидамлиликка эга бўлган материалнинг таркиби ўтказилган лаборатория ва ишлаб чиқариш тадқиқотларида асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экскаватор чўмич тишларининг ишчи юзасига ейилишга чидамли кукунсимон композицион материалларни пайвандлаб қоплаш усулини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
«Шаклдор юзаларни пайвандлаб қоплаш учун қурилма» (FAP 01793 - 2022 й.) нинг конструкцияси яратилган. Натижада экскаватор чўмич тишларининг тош-тупроқ жинслари билан ишқаланиб ейиладиган мураккаб шаклли ишчи юзасига ейилишга чидамли материални пайвандлаб қоплаш имкони яратилган;
«Материалларни абразив ейилишга синаш қурилмаси» (FAP 01798 - 2022 й.) нинг конструкцияси яратилган. Натижада турли таркибли материаллар пайвандлаб қопланган намуналарни лаборатория шароитида абразив муҳитда ейилишга синашга ва уларнинг ейилишга чидамлиликларини солиштириш имкони яратилган;
такомиллаштирилган технология асосида пайвандлаб қопланган экскаваторлар чўмич тишлари Андижон вилояти Андижон шахри ва Избоскан туманидаги қурилиш фирмаларида ишлаб чиқариш синовларидан ўтказилган ҳамда Избоскан тумани “Обод Андижон ривожи” шўъба корхонаси ва Андижон шахар «Building Conrol Group» МЧЖ да ишлаб чиқаришга жорий этилган (Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2021 йил 17 ноябрдаги 02/4473-6369-сон маълумотномаси). Натижада пайвандлаб қопланган экскаватор чўмич тишларининг ейилишга чидамлилиги 1,97 мартагача ортган, ёнилғи, материал ва эҳтиёт қисмлар сарфлари камайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish