Sayt test rejimida ishlamoqda

Шербаев Муротджон Рахимджанович 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мавсумий ростловчи сув омборли йирик насос станциялари иш режимларини такомиллаштириш”, 05.09.06-“гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т1882
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Худайкулов Савет Ишонкулович техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: 
Эргашев Рустам Рахимович техника фанлари доктори, профессор,
Нишонов Файзулло PhD доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: математик моделлаштириш, рақамли технологиялар орқали  сув ресурсларини бошқариш, мавсумий ростловчи сув омборли йирик насос станцияларнинг иш режимларини автоматлаштириш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сен-Венан тенгламасини қўллаш орқали сув омборли Қуюмозор насос станциясининг барқарор ишлаш шартлари ва турғунлик режимлари асосида математик модели ишлаб чиқилган; 
насос станцияларининг гидравлик параметрларини оптималлаштиш асосида Қуюмозор насос станцияси сув кўтариб бериш қувватининг ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
Сен-Венан тенгламасини моделлаштириш асосида сув омборига қуйилувчи ва оқиб чиқувчи каналларининг участкаларидаги сувнинг беқарор ҳаракати ифодоловчи гидравлик моделлар ишлаб чиқилган;
Сен-Венан тенгламаси ва гидравлик критерийлар асосида мавсумий ростловчи сув омборли Қуюмозор насос станциясининг иш режимларини оптимал бошқариш усуллари такомиллаштиришган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавсумий ростловчи сув омборли йирик насос станциялари ишлаш режимларини такомиллаштириш сув ресурсларини оптимал бошқариш бўйича олинган натижалар асосида:
мавсумий ростловчи сув омборли йирик насос станциялари ишлаш режимларини такомиллаштириш сув ресурсларини оптимал бошқариш математик моделини ифодаловчи Сен-Венаннинг ҳусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар системасини такомиллаштирилган математик моделлари ҳамда дастурий восита Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Сирдарё – Зарафшон» ИТҲБ ҳузуридаги вилоят Насос станция ва электр бошқармаси объектларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 5 апрелдаги № 03/27-2444 - сонли маълумотномаси). Натижада мавсумий ростловчи сув омборли йирик насос станциялари ишлаш режимларини такомиллаштиришда сув ресурсларини йўқолишлари 5-7% фоизга гача камайтириш имконини берган;
мавсумий ростловчи сув омборли йирик насос станциялари ишлаш режимларини такомиллаштиришда сув ресурсларини оптимал бошқариш сифат мезонлари ва алгортмлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси каналларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 майдаги № 03/27-2444 - сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган алгоритм каналдаги сувни кўтариб берувчи насос станцияларнинг иш режимлари самарадорлигини 
5-7% фоизга ошириш имконини берган;
мавсумий ростловчи сув омборли йирик насос станциялари ишлаш режимларини такомиллаштиришда сув ресурсларини оптимал бошқариш масаласини ечишнинг дастурлар мажмуаси “Қарши машина каналидан фойдаланиш” бошқармаси тасарруфидаги каналларга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 11 мартдаги№ 03/27-2444- сонли маълумотномаси). Натижасида ишлаб чиқилган дастурлар мажмуаси мавсумий ростловчи сув омборли йирик насос станциялари ишлаш режимларини такомиллаштиришдаги сув ресурсларининг йўқолишларни 5-7%  фоизга камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish