Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Гулноза Гафуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кетма-кет нопараметрик баҳолашнинг асимптотик масалалари», 01.01.05 –Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2022.1.PhD/FM198
Диссертация бажарилган муассаса номи: М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Математика институти ҳузуридаги  DSc.02/30.12.2019.FM.86.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Абдушукуров Абдурахим Ахмедович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Имомов Аъзам Абдурахимович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Сагидуллаев Калмирза Сапарбаевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кетма-кет нопараметрик интервал ва нуқтавий баҳолашда тўхташ моментлари ҳамда фиксирланган кенгликли ишончлилик интервал ва баҳолашнинг риск функцияларининг асимптотик хоссаларини исботлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўхташ моментлари, фиксирланган кенгликли ишончлилик интервал ва баҳолашнинг минимал риск функциясини топиш усуллари ишлаб чиқилган;
тўхташ моментларини асимптотик эффективлиги ва ишончлилик интервалларини асимптотик асослилиги исботланган;
кўп ўлчовли зичлик функциясининг ҳосиласи, регрессия функцияси ва асимптотик корреляцияланмаган тасодифий жараённинг зичлик функцияси учун фиксирланган кенгликли ишончлилик интервалларини асимптотик хоссалари исботланган;
эмпирик характеристик жараёнлар учун инвариантлик принципида яқинлашиш тезликлари топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кетма-кет нопараметрик баҳолашнинг асимптотикасига оид масалалар бўйича олинган натижалар асосида:
фиксирланган кенгликли ишончлилик интерваллардан ва уларнинг хоссаларидан «Кафолат суғурта компанияси» да суғурта турлари ва суғурта маҳсулотлари бўйича суғурта рискини камайтиришда  фойдаланилган («Кафолат суғурта компанияси» АЖ Тошкент шаҳри филиалининг 2020 йил  29 октябрдаги №01-985/985-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши суғурта рискларини аниқроқ ҳисоблашга, суғурта турлари ва суғурта махсулотлари  бўйича суғурталаш нарҳларини қисқартириш имконини берган;
регрессия функцияси ва асимптотик корреляцияланмаган тасодифий жараённинг зичлик функцияси учун фиксирланган кенгликли ишончлилик интервалларидан Ё-Ф4-07 рақамли «Копула функциялари ёрдамида статистик баҳолаш ва гипотезаларни текшириш»  мавзусидаги фундаментал лойиҳада копула функциялари ёрдамида номаълум параметрларни статистик баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 11 мартдаги №04/11-1405-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши копула функциялари ёрдамида кетма-кет баҳолашда ишончлилик интервалларининг кенглиги кичиклашиб борганда ҳам ишончлилик даражаси ўзгармай қолишини исботлашни  имконини берган;
эмпирик характеристик жараёнлар учун инвариантлик принципида топилган яқинлашиш тезликларидан ОТ-Ф-4-40 рақамли «Ўлчовли функциялар синфида индексланган интеграл эмпирик процессларнинг асимптотик хоссаларини тадқиқ қилиш»  мавзусидаги фундаментал лойиҳада параметрларни баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 11 мартдаги №04/11-1406-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши тўлиқ бўлмаган танланмалар бўйича статистик баҳолашнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланган номаълум параметрларни баҳолаш масалаларини ҳал қилишимконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish