Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Маннон Мусиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек тилидаги узлуксиз нутқни таниш технологияси, алгоритмлари ва дастурий мажмуаси», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/T2747.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мусаев Мухаммаджон Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети,DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентлар:Хамдамов Уткир Рахматуллаевич, техника фанлари доктори, доцент; Норов Абдисаит Мурадович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нутқни таниш ёндашувларидан фойдаланиб ўзбек тилидаги узлуксиз нутқни таҳлил қилиш технологиясини ишлаб чиқиш  ва сунъий интеллект усуллари асосида  алгоритмлар ва дастурий мажмуа яратишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилидаги катта луғат ҳажмига эга ва узлуксиз нуқни танишда
End-to-End интеграл моделига асосланган нейрон тармоқ архитектураларини яратиш босқичлари ва тил моделлари ишлаб чиқилган;
нутқ корпуси ҳажмини кенгайтириш орқали ўзбек тилидаги нутқни таниш тизимининг аниқлигини ошириш усуллари таклиф этилган;
веб технологиялари ва ижтимоий тармоқ хизматлари асосида нутқ корпусини шакллантириш ва сифатини автоматик равишда текшириш алгоритмлари ва қулай интерфейси яратилган;
катта луғат ҳажмига эга узлуксиз нутқни таниш технологияси, ишлаш функционал тузилмаси ва дастурий модуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Катта луғат ҳажмига эга ўзбек тилидаги узлуксиз нутқни таниш муаммосини ҳал қилиш билан боғлиқ илмий натижаларга асосланиб:
синовдан ўтказиш ва амалий масалаларни ечиш учун  ўзбек тилидаги узлуксиз нутқни автоматик таниб олиш учун таклиф этилган алгоритмлар ва дастурий мажмуа «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти» нинг электрон ҳужжатлар алмашувининг автоматлашган ахборот тизими амалий фаолиятига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 21 апрель 33-8/2365-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси ташкилотнинг тадқиқот ишлари бажарилиши жараёнида матнли хужжатлар шакллантирилишини 17-23 фоизга тезкор амалга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish