Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердиев Абдукарим Абсаломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пиролиз дистиллятини қайта ишлашга тайёрлаш жараёнларини ишлаб чиқиш», 02.00.08 - Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T2045.
Илмий раҳбар: Хурмаматов Абдуғаффор Мирзабдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахаб, техника фанлари доктори, профессор; Ҳайитов Руслан Рустамжонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пиролиз дистиллятини қайта ишлашга (ҳайдашга) тайёрлашнинг самарали жараёнларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиролиз дистиллятининг фракцион таркиби, зичлиги, қовушқоқлиги, иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлик қийматларининг ҳароратга боғлиқ ўзгариш чегаралари аниқланган;
0,1÷3,0 МПа босим ва 350 °C гача ҳароратда буғи зичлигини ўзгариш характери асосланган;
ҳисоблаш-тажриба натижалари билан пиролиз дистиллятини гидротозалаш ва оралиқ маҳсулотни гидрирлаш жараёнларининг рационал технологик режим-лари асосланган;
хомашёнинг олтингугуртли бирикмаларини парчаланиши ва реакция маҳсулотлари концентрациясини вақт бўйича тақсимланиши асосида каталитик реакторларнинг рационал иш режимлари аниқланган;
пиролиз дистиллятини атмосфера босими остида хайдаш билан барқарор бензин ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пиролиз дистиллятини қайта ишлашга тайёрлаш жараёнларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
йилига 103000 т пиролиз дистиллятини бирламчи хайдашга тайёрлаш жараёни технологик тизими «Бухоро НҚИЗ» модернизациялангандан кейин ишлаб чиқаришга жорий этилади («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 9 сентябридаги 03-17-5/131-сон маълумотномаси). Натижада, пиролиз дистиллятидан 72100 т бензин (35 - 205 C), 28840 т енгил нафта (30 - 80 C) ва 1300 т пиролиз мойи (350 C ва ундан юқори) ишлаб чиқариш имконини беради;
каталитик панжаралар ва стационар қатламдаги катализаторлар билан таъминланувчи реакторларни ҳамда пиролиз дистиллятини иситиш ва гидро-генизатни совутиш учун қобиқ-қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмалари «Бухоро НҚИЗ» модернизациялангандан кейин ишлаб чиқаришга жорий этилади («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 9 сентябридаги 03-17-5/131-сон маълумотномаси). Натижада, углеводород хомашёсини қайта ишлаш жиҳозларининг самарали конструкцияларини лойиҳалаш ва тайёрлаш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish