Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмирзаев Маъмуржон Жаназаковичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Саноат ҳудудларида ифлослантирувчи унсур (модда)ларни миграцион хусусиятлари (Чирчиқ саноат ҳудуди мисолида)», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/GM111.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Ботиржон Дадажанович, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, DSc.24/30.12.2019.GM.96.01.
Расмий оппонентлар: Иргашев Юлдашбай, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Закиров Мираббас Мирсаатович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат ҳудудида ифлослантирувчи унсурларнинг миграцион хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ифлослантирувчи унсурларни аэрация зонаси жинслари ва ер ости сувларида миграцион ҳаракати баҳоланган;
ифлослантирувчи унсурларнинг вертикал миграцияси кўрсаткичларини аниқлаш услублари такомиллаштирилган;
саноат ҳудудларида аэрация зонасидаги ушлаб қолувчи жинслар  ҳисобидан иккиламчи ифлослантирувчи манбаларни ҳосил бўлиши асосланган;
ифлослантирувчи унсурларни аэрация зонаси жинслари орқали миграция даражаси бўйича таснифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Саноат ҳудудларида ифлослантирувчи унсурларни миграцион хусусиятлари (Чирчиқ саноат ҳудуди мисолида) мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Чирчиқ саноат худудидаги техноген таъсир натижасида ер ости сувлари азотли бирикмалар, металлоид ионлари, нефт маҳсулотлари, феноллар, органик моддалар (капролактам, синтетик фаол моддалар) ва бошқа саноат чиқинди сувлари билан ифлосланиши кузатилган худудларда ифлослантирувчи унсурларни аэрация зонаси жинслари орқали миграция хусусиятлари ва унинг кўрсаткичлари таснифининг илмий-амалий асослари “Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Қибрай тумани бўлими”да амалиётга жорий этилган (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021йил 23 ноябрдаги 03-02-8-1801-сон маълумотномаси). Натижада, Чирчиқ саноат ҳудудидаги иқтисод тармоқлари корхоналари учун локал мониторинг тизимини асослаш имконини берган;
Чирчиқ саноат ҳудуди ер ости ва ер усти сувларининг ифлосланганлик ҳамда ҳимояланганлик даражаси харитаси ва ифлослантирувчи унсурларни аэрация зонаси жинслари орқали миграция даражаси бўйича ишлаб чиқилган таснифи “Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Чирчиқ шаҳар бўлими”да амалиётга жорий этилган (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021йил 23 ноябрдаги 03-02-8-1801-сон маълумотномаси). Натижада, Чирчиқ саноат худудида кечадиган фаол техноген жараёнлар (миграция) хусусиятларини аниқлаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish