Sayt test rejimida ishlamoqda

Салиҳова Гулсара Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “13-15 ёшли мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ривожлантириш методикаси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped/1479.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Умаров Джамшид Хасанович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Саломов Рахматилла Саломович, педагогика фанлари доктори, профессор; Саидов Иззатилла Исматуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 13-15 ёшли мактаб ўқувчилари учун дарсдан ташқари машғулотларда ривожлантирувчи ва яқинлаштирувчи машқларни танлаб йўналтириш орқали жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича  тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
13-15 ёшли мактаб ўқувчиларининг дарсдан ташқари машғулотларда мушаклар зўриқишининг олдини олишга қаратилган юқори қисқариш тезлигини талаб қилувчи, чаққонлик, эгилувчанлик, тезкорлик, куч ва чидамлиликка йўналтирилган махсус машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний сифатларни ривожлантириш имконияти оширилган;
13-15 ёшли мактаб ўқувчиларининг дарсдан ташқари машғулотларга жалб қилиш жараёнида жисмоний сифатларини ривожлантириш учун сенситив даврларидан келиб чиқиб тананинг ҳаракат тезлиги ҳамда гавда мушакларининг статик мувозанатини оширишнинг ёш кўрсаткичларини (ўғил болаларда 13 ёшда чаққонлик, 13-14 ёшда эгилувчанлик, 15 ёшда тезкорлик, 13-14-15 ёшда куч, тезкор-куч, чидамлилик ҳамда қиз болаларда 13 ёшда чаққонлик, 13-14 ёшда куч, тезкор-куч, 15 ёшда эгилувчанлик, куч, тезкор-куч) ишлаб чиқиш ҳисобига дарсдан ташқари машғулот услубияти такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг аэроб ва анаэроб базавий функцияларини шакллантириш учун критик тезлик билан бажариладиган (кислородга эҳтиёж аэроб имкониятларга тенг бўлган) танлаб олинган мажмуали яқинлаштирувчи (аналитик ва имитация) машқларни вариатив оралиқ услубда машғулотга киритиш ҳисобига организмнинг муайян фаолиятга мослашиш имконияти кенгайтирилган;
13-15 ёшли мактаб ўқувчиларининг жисмоний ривожланиш даражасидан келиб чиқиб гимнастика ва енгил атлетика воситалари машғулотнинг мазмуни бўйича (машқнинг ички ва ташқи структураси) ва хусусиятларига  (ўйинлар ва машқлар миқдорини ҳамда бажариш суръатини ўзгартириб, ҳаракат амплитудасини кўпайтириб ёки камайтириб) кўра организмнинг толиқиш ва қайта тикланиш вақтини ўзгариши ҳисобига оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дарсдан ташқари машғулотларда махсус машқлар мажмуаси ёрдамида 13-15 ёшли мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотлар асосида:
жисмоний тайёргарликни такомиллаштиришга қаратилган дарсдан ташқари машғулотларда 13-15 ёшли мактаб ўқувчиларининг жисмоний сифатларини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган махсус машқлар мажмуасини қўллаш бўйича таклифлар «Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти»  (Мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбияси) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғига асосан 237-263 рақамли гувоҳнома). Натижада умумтаълим мактабларида дарсдан ташқари машғулотларни  ташкил қилиш соҳасида илмий-назарий базани тўлдириш ва кенгайтириш ҳисобига мактаб ўқувчиларининг дарсдан ташқари машғулотларга бўлган мотивацияси 12% га ошган; 
13-15 ёшли мактаб ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши  ва жисмоний тайёргарлиги  кўрсаткичларининг қиёсий таҳлилидан келиб чиқиб тананинг ҳаракат тезлиги ҳамда гавда мушакларининг статик мувозанатини оширишнинг ёш кўрсаткичлари бўйича тавсиялар Тошкент шаҳридаги 178- ва 272-сон умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия дарсдан ташқари машғулотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 03.17-02/12621-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарликлари 9 % га ошган;
танлаб олинган мажмуали яқинлаштирувчи (аналитик ва имитация) машқларни вариатив оралиқ услубда қўллаш бўйича тавсиялар «Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти»  (Мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбияси) номли ўқув қўлланма  мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғига асосан 237-263 рақамли гувоҳнома). Натижада 13-15 ёшли ўғил болаларда жисмоний сифатларнинг ривожланиш даражаси тажриба гуруҳида: тезкорлик 5,8%, чаққонлик 5,4%, куч 11,4%, чидамлилик 5.11% га ошган. 13-15 ёшли қиз болаларда эса тезкорлик 5,8%, чаққонлик 6,1%, куч 6.27%, чидамлилик 4,16% га яхшиланган;
гимнастика ва енгил атлетика воситалари машғулотнинг мазмуни бўйича ва хусусиятларига кўра организмнинг толиқиш ва қайта тикланиш вақтини ўзгариши ҳисобига оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар 178- ва 272-сон умумтаълим мактабларининг дарсдан ташқари машғулотлар жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг  2021 йил 29 декабрдаги 03.17-02/12621-сон маълумотнома). Натижада тажриба гуруҳидаги  мактаб ўқувчиларининг  назорат меъёрларини топшириш самарадорлиги ўғил болаларда 12,3%, қиз болаларда эса 10,6% га ўсган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish