Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойқулова Ҳуррият Бердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденцияларинингэконометрик ва статистик тадқиқи, 08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2019.2.PhD/Iqt939.    
Илмий раҳбар: Бегалов Баҳодир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Тошматов Зоир Худайбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисод фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини статистик ва эконометрик усуллар ёрдамида баҳолаш ҳамда таҳлиллар натижалари бўйича илмий таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар, улар таркибидаги туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати бўйича ривожланиш даражаси рейтинги шакллантирилиб, ривожланиш даражаси компонент ўзгарувчанлиги ва унга мос коэффициентларнинг чизиқли комбинациясига асосланган композицион индекси ( ) ишлаб чиқилган;
ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларда омилли таҳлилни амалга оширишдан олинган натижаларни кластер таҳлил ўзгарувчиси сифатида интеграция қилиш орқали ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятига кўра кластер гуруҳларига таснифланган;
аҳоли жон бошига тўғри келадиган умумий даромад, хизматлар ҳажми ҳамда саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ва ишсизлик даражаси каби кўрсаткичларнинг ҳудудлардаги ҳолатини коллинеар бўлмаган омиллар субгуруҳлари асосида регрессион таҳлилни босқичма-босқич амалга ошириш орқали юқори адекватликка эга бўлган кўп омилли эконометрик моделлари ишлаб чиқилган; 
ҳудудларнинг ривожланишидаги тафовутларни ифодаловчи σ-конвергенция ва β–конвергенция қийматлари ҳисоблаган ҳолда ҳар бир ҳудуд учун аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўзгариши моделлари асосида 2021-2025 йиллар бўйича прогноз қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденцияларининг эконометрик ва статистик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ҳудудлар ва ва улар таркибидаги туман ва шаҳарларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати бўйича ривожланиш даражасини аниқловчи рейтин ва унинг асосида ривожланиш даражасини тоифалаш бўйича таклифлар 2021 йил Давлат статистика қўмитаси томонидан маъқулланиб, баҳолаш амалиётгига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 13 декабрдаги 01/2-03-21-79-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг жорий қилиниши натижасида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар бўйича қарорларни қабул қилиш жараёнида фойдаланиш лозим бўлган ишончли статистик маълумотларга эга бўлиш имкониятларини кенгайтирган;
ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларда омилли таҳлилни амалга оширишдан олинган натижаларни кластер таҳлил ўзгарувчиси сифатида интеграция қилиш орқали ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятига кўра кластер гуруҳларига таснифлаш бўйича таклифлар Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижаларини баҳолаш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 13 декабрдаги 01/2-03-21-79-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг жорий қилиниши натижасида ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ёки уларнинг оқибатларини кузатиш имконини кенгайтиришга хизмат қилган;
ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларда омилли таҳлилни амалга оширишдан олинган натижаларни кластер таҳлил ўзгарувчиси сифатида интеграция қилиш орқали ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятига кўра кластер гуруҳларига таснифлаш бўйича таклифлар 2021 йил Давлат статистика қўмитаси томонидан маъқулланиб, баҳолаш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 13 декабрдаги 01/2-03-21-79-сон маълумотномаси). Бу эса ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши ҳолати тўғрисидаги статистик ахборотларнинг ишончлилиги, шаффофлигини таъминлаш ҳамда статистик усулларни қўллаш имкониятлари яратилган;
ҳудудлар аҳоли жон бошига ЯҲМ ўзгариши бўйича прогноз қийматлари ҳамда кутилаётган аҳоли жон бошига ЯҲМ умумий ўртача йиллик ўсиши бўйича таклифлардан 2021-2025 йилларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 13 декабрдаги 01/2-03-21-79-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида эса ҳудудларда 2021-2025 йилларда ривожланиш босқичларида оптимал қарорлар қабул қилиш, ҳудудларнинг ривожланишидаги тафовутларни ҳисобга олган ҳолда истиқболдаги имкониятлардан самарали фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish