Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиева Диёра Сулаймоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий молиявий муносабатларни такомиллаштиришда аждодлар меросидан фойдаланиш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2020.2. PhD/Iqt1336.
Илмий раҳбар: Маликов Тоҳир Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019. I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, шунингдек унинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви шароитларида аждодларимиз меросини тадқиқ этиш асосида Ўзбекистонда замонавий молиявий муносабатларни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аждодларимиз меросида даромадлари закот тўлаш учун белгиланган энг кам миқдорга етмаган фуқароларни солиқдан озод этиш амалиётлари асосида ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларни жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод қилиш таклиф қилинган;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда компенсация қилиш таклиф этилган;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат олий таълим муассасаларида давом эттирганда уларга стипендия тўловларини 50 фоизга оширилган ҳолда тўлаш таклиф этилган;
аждодларимизнинг вақфлар асосида таълимни молиялаштириш амалиётларидан фойдаланган ҳолда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида субсидиялар ажратиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Замонавий молиявий муносабатларни такомиллаштиришда аждодлар меросидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аждодларимиз меросида даромадлари закот тўлаш учун белгиланган энг кам миқдорга етмаган фуқароларни солиқдан озод этиш амалиётлари асосида ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларни жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири) 369-моддасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 13 сентябрдаги 06/04-01-32/1588-сон маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида ўзини ўзи банд қилганлар ихтиёрида 325,0 млн.сўм маблағ қолдирилган;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда компенсация қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216 Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2021 йил 6 октябрдаги 8795-сон маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдоригача етказилиши белгиланган;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат олий таълим муассасаларида давом эттирганда уларга стипендия тўловларини 50 фоизга оширилган ҳолда тўлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2021 йил 6 октябрдаги 8795-сон маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат олий таълим муассасаларида давом эттирганда уларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланишига эришилган;
аждодларимизнинг вақфлар асосида таълимни молиялаштириш амалиётларидан фойдаланган ҳолда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида субсидиялар ажратиш таклифи. Мазкур таклиф Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2021 йил 6 октябрдаги 8795-сон маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 баравари миқдорида субсидиялар ажратилиши назарда тутилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish