Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулдашев Абдулла Хамидуллаевичнинг
ихтиро патентлари асосида ўтказиладиган фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Маҳаллий минерал хом ашёлар асосида олов ва иссиқдан сақловчи қоплама материалларини олиш усулларини такомиллаштириш”, 05.10.02 - Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги  (техника фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/T2573.
Илмий маслаҳатчи: техника фанлари доктори, профессор Маджидов Ином Уришевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектруа-қурилиш институти, DSc26/30.12.2019.Т.11.01
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хом ашёлар асосида оловбардошликни оширувчи ҳамда иссиқликдан ҳимояловчи қурилиш аралашмалари (қурилиш пастаси ва сувоқ) янги таркибларини олиш, ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ҳамда уларни  қўллаш орқали бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлигини оширишга эришишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термовермикулит, волластонит, микрокремнезёмларнинг янги ишлаб чиқилган юқори дисперсли ғовакдор заррачалари асосида ёғоч, металл ва темирбетон конструкцияларни олов ва иссиқдан юқори даражада ҳимояловчи қурилиш аралашмаларининг янги таркиблари яратилган;
янги ишлаб чиқилган қурилиш аралашмаларининг таркиблари, асосий компонентларининг миқдор кўрсаткичлари, дисперслик даражаси ва ғовакдорлигининг оптимал қийматларини аниқлаш асосида уларни ёғоч, металл ва темирбетон қурилиш конструкциялари, материалларини юқори даражада олов ва иссиқдан ҳимоялаш механизмлари ишлаб чиқилган;
янги таркибли олов ва иссиқдан сақловчи қурилиш аралашмалари билан ишлов берилганда ёғоч конструкциялар (600оС гача), металл конструкциялар (1100-1150оС гача), темирбетон конструкциялар (1600оС гача) оловбардошлиги оширилиши ҳамда бино ва иншоотлар конструкцияларининг ёнғинлар пайтидаги иссиқлик таъсирида деформацияга учраш вақтини 15-20%гача узайтириш мумкинлиги аниқланган;
металл, ёғоч ва темирбетон конструкцияларига олов ва иссиқдан сақловчи қурилиш аралашмаларининг янги таркиблари билан ишлов берилганда, биноларнинг ёнғинларнинг хавфли омиллари таъсиридан рационал ҳимоя қилиниши ва барқарорлик муддатини ошириш ҳисобига авария-қутқарув ишларини ташкиллаштириш муддатини 8-10 дақиқагача узайтириш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оловбардош ва мустаҳкам қурилиш материалларини олиш технологиясини яратиш ва физик-механик хусусиятларини татбиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий хом ашёлар асосида олинган янги турдаги олов ва иссиқдан ҳимояловчи қурилиш аралашмаларини (қурилиш пастаси ва сувоқ) таркиблари Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасида жорий қилинган (Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2022 йил 11 февралдаги 05/15-382-сонли маълумотномаси). Натижада янги олинган олов ва иссиқликдан сақловчи аралашма таркиблари асосидаги қопламаларнинг бино ва иншоотлар конструкцияларининг термикбардошлигини 40-45% га, мустаҳкамлигини 15-20% га, термик ва очиқ олов таъсирида деформацияланишга учраш вақтини 10-15 % гача ошишига эришилган.
маҳаллий хом ашёлар асосида олов ва юқори даражали иссиқликка чидамли қурилиш аралашмаларини (қурилиш пастаси ва сувоқ) янги таркиби Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 13 февралдаги 09-06/1349-сонли маълумотномаси). Натижада ёғоч, металл, бетон конструкцияларини термик ва очиқ олов таъсирига бардошлилиги ошириш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish