Sayt test rejimida ishlamoqda

Кушназарова Шохидахон Косимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гўшт-сут маҳсулотларини товар номенклатураси бўйича таснифлаш тизимини такомиллаштириш», 02.00.09 – Товарлар кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т2603.
Илмий раҳбар: Очилов Ғолибжон Мамаюнусович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.К/Т.04.02 
Расмий оппонентлар: Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович, техника фанлари доктори, профессор; Ҳамрақулов Маҳмуд Ғофуржонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гўшт ва сут маҳсулотларининг кимёвий таркибига кўра, уйғунлаштирилган тизим асосида миллий товар номенклатурасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гўшт ва сут маҳсулотларининг кимёвий таркиби масс-селектив детектор орқали газ-хроматографик усулда аниқланган;
юқори самарали суюқлик хроматография усули гўшт ва сут маҳсулотлари таркибидаги оғир металл тузлари ва микро элементларни миқдорларининг аниқлашнинг экспресс усули эканлиги амалда исботланган;
гўшт-сут маҳсулотларининг кимёвий таркиби,тузилиши ва истеъмол хоссаларидан келиб чиққан холда амалдаги товар кодларига қўшимча тарзда киритилган янги товар кодлари яратилган;
ТИФ ТН 0205002000 коди асосида гўшт маҳсулоти учун ТИФ ТН нинг янги 0205002001, 0205008000 асосида 0205008001, ва1601009100 от гўшти қази учун 1601009101 коди ишлаб чиқилган;
сут маҳсулотлари учун ТИФ ТН 0401209100 коди асосида (0401209101, 0401209102, 0401209103, 0401209104, 0401209109 ва 0401209109- бошқалар учун ) 0401209900 код асосида (0401209901, 0401209902, 0401209903, 0401209904, 0401209905 ва бошқалар учун 0401209909) код рақами ишлаб чиқилган;
гўшт - сут маҳсулотларини инсон омили аралашувисиз ТИФ ТН асосида кодларини аниқлашнинг Автоматлаштирилган ахборот дастури яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Гўшт-сут маҳсулотлари ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси асосида таснифлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гўшт-сут маҳсулотлар учун ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасига киритилган янги код рақамлари божхонанинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган (Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 25 октябрдаги 1/16-295-сон маълумотномаси). Натижада, гўшт ва сут маҳсулотларининг код рақамларини нотўғри белгилаш ҳисобига мамлакат иқтисодиётига зарар етказмасликнинг имконини беради;
гўшт-сут маҳсулотларининг ТИФ ТН код рақамларини аниқлашда ишлаб чиқилган божхона экспертизасини амалга ошириш бўйича тезкор “экспресс” усуллари божхонанинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган (Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 25 октябрдаги 1/16-295-сон маълумотномаси). Натижада, гўшт ва сут маҳсулотларини экспертизаси самарадорлигини ошириш, уларни тез ва сифатли таҳлил қилиш имконини беради;
гўшт - сут маҳсулотларини инсон омили аралашувисиз ТИФ ТН асосида кодларини аниқлашнинг автоматлаштирилган ахборот дастури  божхона амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинган (Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 25 октябрдаги 1/16-295-сон маълумотномаси). Натижада, гўшт-сут маҳсулотларини ТИФ ТН код рақамларини аниқлаш ва божхона расмийлаштируви муддатларини қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish