Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламова Зулфияхон Саидғанихўжа қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иммун микротромбоваскулитларда эндотелий дисфунксиясининг молекуляр механизмлари, даволаш тактикасини такомиллаштириш” 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология, 03.00.01- Биохимия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib995.
Илмий раҳбарлар: Бабаджанова Шаира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Иноятова Феруза Хидоятовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори; Хайбуллина Зарина Руслановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: иммун микротромбоваскулитларда эндотелий дисфунксиясининг молекуляр механизмларини ўрганиш ва аниқланган ўзгаришларни коррекция қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иммун микротромбоваскулит билан касалланган беморларда қон зардобида ЭT-1, vWF, sICAM-1  ва тромбомодулин миқдорини ортиши билан кичик қон томирларда антикоагулянт тизим фаолиятининг сусайиши, коагуляцион жараёнларни фаоллаштирувчи омилларнинг кескин ортишига сабаб бўлиши асосланган;  
иммун микротромбоваскулитда эндотелиал дисфунция кўрсаткичларининг кескин ўзгаришлари билан касалликнинг шакли ва давомийлиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
иммун микротромбоваскулит билан оғриган беморларда касалликнинг клиник манзараси, шунингдек, қон томир эндотелийси дисфункциясига, томир тромбоцитар гемостазда тромбоцитлар сони ва уларнинг адгезия, агрегация, ретракция фаолияти, коагуляцион гемостазга комплекс давонинг ижобий таʼсир кўрсатиши асосланган.
олинган натижалар асосида қон томир эндотелиал дисфунктсияни даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ва қўллаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иммун микротромбоваскулитда гемостаз тизими бузилиш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иммун микротромбоваскулитни замонавий даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Иммун микротромбоваскулитни замонавий даволаш тактикаси” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 11-октябрдаги 8н-д/871-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома иммун микротромбоваскулитда эндотелий дисфункциясини ташхислаш, оғир асоратларнинг олдини олиш ва ўз вақтида самарали даволаш тизимини амалга ошириш имконини берган.
Иммун микротромбоваскулитда эндотелий дисфункциясини ташхислаш, оғир асоратларнинг олдини олиш ва ўз вақтида даволаш самардорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалари Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 9-декабрдаги 8н-з/530-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши иммун микротромбоваскулит билан касалланган беморларда эндотелиал дисфункциянинг олдини олиш ва камайтириш, ташхислаш сифатини яхшилаш, даволаниш ҳаражатларини камайтириш, касалликни даволаш муддатини қисқартириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish