Sayt test rejimida ishlamoqda

Зайнутдинов Исмоил Самариддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамияти жорий молиявий активларини бошқариш самарадорлигини ошириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1795.
Илмий раҳбар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Акциядорлик жамиятлари жорий молиявий активларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дебиторлик қарзларини бошқариш самарадорлигини оширишда буюртмаларни ҳисобга олиш тизимини ҳамда маблағларни сарфламаслик ўрнига, маблағлардан фойдаланмаслик туфайли ўтказиб юборилиши мумкин бўлган фойдани алоҳида эътиборга олишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи акциядорлик компанияларида реверсив факторинг операциялари асосидаги дебиторлик қарзларини қисқариш орқали жорий активлар айланувчанлигини ва молиявий эксплуатацион эҳтиёжларни қисқариш негизида рентабелликни ошириш имконияти асосланган;
ликвидликнинг барқарор захираси сифатида пул маблағлари қиймати, активлар айланиш тезлиги ва дебиторлик қарзларини қайтариш даври каби сифат параметрларини оширишни эътиборга олган ҳолда «Навоийдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти жорий активлари таркибида пул маблағлари ва дебиторлик қарзларининг ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
акциядорлик жамиятлари пул маблағларини бошқаришда касса қолдиқларини оптималлаштириш орқали фойданинг ўсиш захираларини яратиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар молиявий натижаларини бошқариш тизимини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган тадқиқотлар натижасида:
дебиторлик қарзларини бошқариш самарадорлигини оширишда буюртмаларни ҳисобга олиш тизимини ҳамда маблағларни сарфламаслик ўрнига, маблағлардан фойдаланмаслик туфайли ўтказиб юборилиши мумкин бўлган фойдани алоҳида эътиборга олиш таклифи «Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги акциядорлик жамиятларининг ўрта муддатли иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2021 йил 15 октябрдаги 14-1-23/619-1438-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Навоийдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятида 2020 йилда дебиторлик қарзларининг жорий активлардаги улуши 2020 йилда 16,5 %га пасайган, муомала фондларининг жорий активлардаги улуши пасайиши жорий активлар айланиш ва рентабеллигини ўсишига олиб келган; 
дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи акциядорлик жамиятларида реверсив факторинг операциялари асосидаги дебиторлик қарзларини қисқариш орқали жорий активлар айланувчанлигини ва молиявий эксплуатацион эҳтиёжларни қисқариш негизида рентабелликни ошириш таклифи «Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги акциядорлик жамиятларини ўрта муддатли иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2021 йил 15 октябрдаги 14-1-23/619-1438-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Навоийдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятида 2020 йилда дебиторлик қарзларининг жорий активлардаги улуши дебиторлик қарзларининг тушумга нисбати коэффициенти 0,13га пасайиб, жорий активлар таркибидаги муомала фондлари ҳисобига капиталнинг иммобилизацияси коэффициенти 0,14га пасайган ҳамда жорий активларнинг асосан реал ишлаб чиқариш фондларида тўпланиши таъминлаган; 
«Навоийдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти жорий молиявий активлари таркибида пул маблағлари ва дебиторлик қарзларининг ўрта муддатли прогнози чегаравий мезонлари «Навоийдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятида ўрта муддатли истиқбол режа-прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2021 йил 15 октябрдаги 14-1-23/619-1438-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида истиқболда, жумладан дебиторлик қарзларини қайтариш даври ва ликвидликнинг барқарор захираси сифатида пул маблағлари қиймати, активлар айланиш тезлигининг ортиши ва унинг рентабеллигининг ўсиши ҳамда муомала фондларининг жорий активлардаги улуши пасайишига хизмат қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
акциядорлик жамиятлари пул маблағларини бошқаришда касса қолдикларини оптималлаштиришнинг замонавий услубиётини жорий этиш орқали фойдани ўсиш захираларини яратиш таклифи «Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги акциядорлик жамиятларини ўрта муддатли иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2021 йил 15 октябрдаги 14-1-23/619-1438-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида «Навоийдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамиятида 2020 йилда ликвидлиликнинг барқарор захираси сифатида пул маблағлари қиймати 105163 млн. сўмга ошган, пул маблағлари ва унинг эквивалентлари 10367,2 млн. сўмга ошиб боргиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish