Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаева Шохида Тохировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта Осиё флорасига оид Ferula Assafetida L. жигарнинг сафро ажратиш фаолиятига таъсирини ўрганиш », 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1366.
Илмий раҳбар: Рахманов Алишер Худайбердиевич,тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Зуфаров Пулат Саатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Аминов Салохиддин Джураевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли ўткир токсик гепатит моделларида жигар функционал холатига сассиқ каврак қатрони ва Легалоннинг специфик фаоллиги ва фармакологик таъсирини қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сассиқ коврак қатрони тажрибада экспериментал қўлланганда тетрахлорометан, гелиотрин ва парацетамол ёрдамида чақирилган ўткир токсик гепатит кечиши хусусиятлари билан орасидаги боғлиқлик аниқланган;
Сассиқ коврак қатронининг сафро ажралишини ва унинг кимёвий таркибини рағбатлантириш хусусияти аниқланган;
ўткир токсик гепатитда Сассиқ коврак қатрони билан экспериментал даволаш ёт моддаларнинг биотрансформациясига яққол тикловчи таъсир кўрсатиши исботланган;
илк бор ўткир жигар шикастланишининг турли хил моделларида сассиқ коврак қатрони липидларни пероксидли оксидланиш жараёнларини сусайтириши, цитолиз ва холестаз ҳолатларини, шунингдек жигарда метаболизмга учрайдиган дори воситалар фармакодинамикасини бузилишини бартараф қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экспериментал изланишларда сассиқ коврак қатрони самарадорлигини баҳолаш бўйича илмий натижалар асосида:
Ferula assafoetida қатрони фаоллигини бахолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Сассиқ коврак қатронининг гепатопротектор фаоллигини экспериментал асослаш" услубий тавсиясинома тасдиқланган. (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 8п-з/287 хулосаси). Мазкур услубий тавсиянома махаллий ўсимлик манбаларининг қўлланилиши, улар орасидан жигар шикастланишларига қарши хусусиятларини рағбатлантирувчи, самарадорлиги юқори бўлган воситаларни аниқлаш имконини берган;
Ferula Assafetida L. жигарнинг сафро ажратиш фаолиятига таъсири бўйича тадқиқотнинг натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси клиникаси, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси, Фанлар академияси Хоразм Маъмун академияси клиник амалиётига тадбиқ этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 февралдаги 08-09/4438-сонли маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши махаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган гепатобилиар тизим патологияларини даволаш учун янги препаратни яратиш истиқболларини очиб, келажакда касаллик кечишини турғунлаштириш, беморларни шифохонада даволаниш муддатини қисқартириши, ногиронликни камайтириш ва уларнинг хаёт сифатини яхшиланишига имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish