Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Қамбарали Имомалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги кардиожаррохлик операцияларда анестезия самарадорлигининг лаборатор маркерларини диагностик аҳамияти», 14.00.25 – Клиник-лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2155.
Илмий раҳбар: Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Неъматжон Комилжонович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туғма юрак нуқсони бўлган болаларда анестезия самарадорлининг лаборатория маркерларини ташхисотини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда кардиожарроҳлик амалиётларида севофлуран билан анестезия ўтказиш самарадорлиги аниқланган;
туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда кардиожарроҳлик амалиётларида севофлуран билан анестезия ўтказиш гемодинамик кўрсаткичларнинг ижобий динамикасини ўрни асосланган;
илк бора анестезия ёрдамида юрак жарроҳлигида юзага келадиган гипоксик-ишемик бузилишларни эрта аниқлашда  HIF-1a, IL-1, IL-6, кортизолнинг лаборатория маркерларини сифатида қиймати кўрсатилган;
кардиожарроҳлик амалиёти пайтида анестезия ўтказилган туғма юрак нуқсони бўлган болаларнинг ҳолатини  баҳолаш ватурли хил асоратларни олдини олишда дифференциал ташхислаш ва прогностик мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалардаги кардиожаррохлик операцияларда анестезия самарадорлигининг лаборатор маркерларини диагностик аҳамияти буйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
болалардаги кардиожаррохлик операцияларда анестезия самарадорлигининг лаборатор маркерларини диагностик аҳамияти бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган: «Болалар кардиожаррохлигида анестезия самарадорлигини лаборатор маркерларини диагностика усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8н-з/1063-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома анестезия ва унинг асоратларини ташхислашни замонавий усуллари тавсифланган бўлиб, уларни амалиётда қўллаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
болалар кардиожаррохлигида  анестезия самарадорлигини лаборатор маркерларини диагностика усулини баҳолаш аҳамияти  бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётида, хусусан Тошкент шахридаги Миллий болалар тиббиёт маркази ва Самарқанд кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларининг клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 1 мартдаги 08-09/6602-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши жаррохлик ўтказилаётган вақтда ва ундан кейин, шу билан бирга юрак-қон томир касалликлари билан касалланган болаларда анестезиянинг турли хил асоратлари пайдо бўлишини назорат қилиш, уларни олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланиши имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish