Sayt test rejimida ishlamoqda

Хатамова Зумрадхон Назиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўқон хонлигида солиқ тизими», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Tar548.
Илмий раҳбар: Юсупова Дилором Юнусовна, тарих фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Махмудов Шерзод Юнусович, тарих фанлари номзоди, доцент; Султонов Ўктам Абдулғаниевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Қўқон хонлигидаги солиқ тизими, унинг такомиллашиб бориши, ўзига хослиги, солиқ ва йиғимлар ҳамда унинг хонлик иқтисодиётига таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қўқон хонлигида солиқ тизими мажбурийлик, адолат, аниқлик, қулайлик, тежаш, назорат-тафтиш тамойилларига асосланган ҳолда амалга оширилганлиги, солиқ тизимида фаолият олиб борган бек, саркор, амлокдор, оқсоқол, мирза, мирохўр, хазиначи, мирзабоши, юзбоши, ёвар, муфтий, амин, қозикалон, тўқсоба, иноқ-саркорбоши, маҳрам, эшик оғаси каби амалдорларнинг мажбурият ҳамда ваколатлари, моддий таъминотининг ҳуқуқий асослари далилланган;
хонликда қишлоқ хўжалиги тармоқлари, савдо ва ҳунармандчилик соҳалари бўйича жорий этилган солиқлар ҳосилнинг етилиш вақтлари, мавсумийлиги, сақланиш муддати, маҳсулот тури ва унинг иқтисодиётда тутган ўрнидан келиб чиқиб белгиланганлиги асосланган; 
аҳолидан солиқларни ундириш анъанасига кўра имтиёзга эга бўлган ижтимоий қатламлар, хусусан, давлат амалдорлари, диний уламолар, қишлоқ оқсоқоллари, ҳарбий маъмурларнинг хирож ва танобона солиқларидан озод этилишидан ҳукмдорлар кўзлаган асосий мақсад иқтисодий ён бериш орқали сиёсий бошқарувни мустаҳкамлаш эканлиги далилланган; 
Қўқон хонлигида солиқдан тушган маблағлар сарой ҳаражатлари, давлат амалдорларининг маошлари, мамлакат мудофааси, хорижий давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, хонлик иқтисодиётини ҳамда маданий-маърифий соҳани ривожлантиришга йўналтирилганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўқон хонлиги солиқ тизими муаммоларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
Қўқон хонлигида қишлоқ хўжалиги - деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик ва савдо ҳамда ҳунармандчиликда жорий қилинган солиқлар, давлат хазинасига солиқлардан келиб тушган даромадлар, уларнинг сарф этилиши, солиқ тушумларининг ижтимоий ҳаётда акс этиши, мамлакатда солиқ тизимини назорат қилинишининг тартиб қоидалари ва аҳолидан солиқларни ундириш анъанаси каби илмий натижалар асосида тайёрланган мақолалар, форс тилида ёзилган расмий ҳужжатларга таяниб яратилган жадваллар каби музей ҳужжатлар фондига тақдим этилган маълумотлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 01-12-10-2808-сон маълумотномаси). Натижада музей фондини бойитишга, экспозицион режалар тузишга, кўргазмалар ташкил этишга, илмий-оммабоп маълумотлар яратишга, уларни илмий жиҳатдан бойитишга манба сифатида хизмат қилган;
Қўқон хонлигидаги солиқ тизими, солиқ турларини бирламчи манбалар асосида таҳлили, аҳолидан солиқларни ундириш анъанасига кўра имтиёзга эга бўлган ижтимоий қатламлар, солиқ тизимини маъмурий назорат қилинишининг тартиб қоидалари, Хива, Бухоро, Қўқон хонликларда мавжуд солиқ тизими билан қиёсий таҳлили каби илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалининг “Taqdimot” кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (“O’ZBEKISTON” TELERADIOKANALI ДУКнинг 2020 йил 10 февралдаги 02-40-311-сон ва 2020 йил 12 октябрдаги 02-40-947-сон маълумотномалари). Натижада кўрсатувнинг бирламчи тарихий манбалар асосидаги илмий далил ва Қўқон хонлиги солиқ тизимида амалга оширилган ислоҳотларга оид янгиликлар билан бойитилиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish